«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 02:51
ЎЗO‘Z

Россияча шок: 1 доллар 120 рубль?!

25 ноя, 09:47 7 051 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияча шок: 1 доллар 120 рубль?! Нефть нархининг пасайиши ортидан рубль сезиларли қадрсизланади. Шу сабабли таҳлилчилар Россия Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллинанинг нефть нархи 25 долларгача тушиб кетиши фалокатли деб ҳисобланмаслиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бердилар, деб ёзади Кун нашри.

«Нефть нархининг 25 долларгача тушиб кетиши сценарийси юз бериши эҳтимоли кам, бироқ ҳозир замон шундайки, энг ақлбовар қилмас сценарийлар ҳам амалга ошмоқда, мисол учун, Brexit, Трампнинг АҚШда ғолиб бўлиши», деб айтди «Церих Кэпитал Менеджмент» компаниясининг инвестицион таҳлил бўйича директор ўринбосари Андрей Верников.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, нефть нархи тушса, долларнинг курси 110-120 рублгача кўтарилиши мумкин.

«Трамвайлар кўчаларда юраверади, дўконларда ҳам нон бўлади. Бу турмуш даражаси учун фалокатли бўлади. Рублдан оммавий кетиш, инфляция авж олиши, Марказий банк ставкаси ошиши, йирик кредит ташкилотлари касодга учраши юз беради», деб нефть нархининг кескин тушишини изоҳламоқда мутахассис.

«БКС Ультима» бошқарувчи директори Виталий Багаманов нефть нархи кескин тушиб кетиши сценарийсини истесно қилиб бўлмаслигини айтди. «Бозорда таклиф меъёридан ошиқ, бу эса ОПЕК аъзоларини чоралар кўришга мажбур қилмоқда», деб изоҳ берди Багаманов.

24 ноябрда биржадаги савдолар вақтида доллар 64,36 рублдан пастроқ нархда сотилди. У ўтган савдолар ёпилишидаги нархга нисбатан 10 тийинга арзонлашган. Brent нефти учун эса 49,05 доллар берилган.

Шу куни Набиуллина нефть нархининг 25 долларгача тушиб кетиши Россия учун фалокат бўлмаслиги, бироқ рублнинг заифлашишига олиб келишини айтган.
оммавий, ҳисобланмаслиги, дўконларда, кредит, нефть, бўлмаслигини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 84
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 66
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 206
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 64
  • Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради 11 апр, 21:47 69
  • Яқин кунларда валюталар курси қандай ўзгаради? 09 апр, 18:39 187
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар