«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 22:49
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон энергетика соҳаси Жаҳон банки кўмагида модернизация қилинади

24 ноя, 18:04 7 026 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон энергетика соҳаси  Жаҳон банки кўмагида модернизация қилинади 2016 йил 23 ноябрда Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон магистрал электр тармоқлари нимстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасига 150 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш бўйча қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Лойиҳа мувофиқ, Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистоннинг 10 вилоятидаги 22та нимстанцияни реконструкция ва модернизация қилиш орқали энергетика сектори самарадорлигини ошириш, электр энергиясидан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишдаги йўқотишлар ҳамда харажатларни камайтиришга эришиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 110 киловольт/ўртача кучланишдаги кўчма нимстанциялар ва электр узатиш тармоқларида юз берувчи фавқулодда ҳолатларга зудлик билан барҳам бериш учун зарур бўлган тиклаш тизимларини харид қилинади. Шу билан Ўзбекистон миллий энергетика тизимидаги барқарорликни таъминлаш кутилмоқда.

Электр энергияси истеъмолидаги самарадорликни ошириш ва техник йўқотишлар ҳажмини камайтириш эвазига 6 миллиондан ортиқ оиланинг йиллик энергия истеъмолига тенг миқдордаги ис гази чиқарилиши камаяди.

Лойиҳани «Ўзбекэнерго» АК амалга оширади. Уни Халқаро реконструкция ва тараққиёт банки 92 млн доллар, Халқаро тараққиёт ассоциацияси 58 млн доллар миқдоридаги маблағи эвазига молиялаштиради.

Ўзбекистон 1992 йилдан Жаҳон банки аъзоси ҳисобланади. ЖБнинг Ўзбекистондга тақдим этган кредит портфели 2 млрд доллардан кўпроқни ташкил этади.
барҳам, тақдим, бўлган, Халқаро, Электр, Лойиҳа




Мавзуга оид янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 66
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 64
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 205
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 64
  • Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради 11 апр, 21:47 69
  • Яқин кунларда валюталар курси қандай ўзгаради? 09 апр, 18:39 187
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 0
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 5
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 58
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 103
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 48
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 76
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 194
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 153
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 66
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 333
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 45
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 158
  • Бўлимлар