«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 01:45
ЎЗO‘Z

Малинанинг сиз билмаган шифобахш хусусиятлари

24 ноя, 14:24 21 311 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Малинанинг сиз билмаган шифобахш хусусиятлари Малина — нафақат мазали, балки фойдали ҳамдир. Ушбу резавор меванинг фойдали хусусиятлари кўплаб жиддий касалликлар олдини олиш ва уларни енгишга ёрдам беради.

Кексайиш жараёнини секинлаштиради

Малина фенола ва антоцианлар каби антиоксидант бирикмаларга бой. Бу антиоксидантлар ҳужайраларнинг қариш жараёнини тезлаштириб, сурункали касалликларни чуқурлаштирадиган эркин радикаллар билан зарарланишини камайтиради. Рационингизда антиоксидантлар қанчалик кўп бўлса, соғлиғингиз ҳам шунчалик яхши бўлади.

Иммунитетни мустаҳкамлашда ёрдам беради

Организмингизга ҳар куни бактерия ва вируслар ҳужум қилади. Бу шамоллаш, грипп каби касалликларга олиб келади. Малина эса сиздаги иммун тизимини мустаҳкамлайди, натижада организмингиз инфекцияларга қарши курашиши осонлашади.

Ёғларни эритади

Яқинда олимлар малина таркибидаги кетон ёғларни эритишини аниқлади. Ушбу бирикма кислород истеъмоли ва иссиқлик ажралиб чиқишини тезлаштирадиган ферментлар фаоллигини оширади, бу эса ёғ ҳужайралари тез эришини таъминлайди.

Овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради

Нотўғри овқатланиш натижасида овқат яхши ҳазм бўлмайди, қорин дам бўлади, қабзият юзага келади. Бундай пайтда ичакка озиқ толалари ёрдам беради. Битта малинада озиқ толалари суткалик нормасининг 32 фоизи бўлади.

Шамоллашни камайтиради

Кўплаб касалликлар яллиғланиш жараёни билан бирга кечади ёки уни келтириб чиқаради. Агар организмингизга ёрдам бермоқчи бўлсангиз, малина — энг яхши танлов. Ушбу мева шамоллашга қарши бирикмаларга бой.

Саратон юзага келиши олдини олиши мумкин

Ҳайвонлар устида ўтказилган баъзи тажрибалар малина сут бези, йўғон ичак, қизилўнгач ва бачадон бўйни саратонига қарши самарали восита эканлигини кўрсатди. У саратон ҳужайралари репродуктивлигини пасайтиради ва уларнинг ўлимига олиб келади, шу билан бирга, соғлом ҳужайраларни сақлаб қолади.

Қондаги қанд миқдорини назорат қилишда ёрдам беради

Диабетдан азоб чекувчи кишиларга қондаги қанд миқдорини назорат қилиш қийинчилик туғдиради. Малина эса крахмални қандга парчалайдиган муайян ферментларни блокловчи бирикмаларга эга бўлгани туфайли, ушбу вазифани енгиллаштиради.
Қоннинг ивишини нормаллаштиради

Малинада К витамини етарлича миқдордамавжуд бўлиб, у қоннинг ивишини нормаллаштиради ва протромбин миқдорини пасайтиради.
Рационингизда, қариш, ивишини, чиқишини, крахмални, бўлса




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 314
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 210
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 476
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 321
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 430
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 0
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 0
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 2
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 139
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 18
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Бўлимлар