«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:28
ЎЗO‘Z

Хотира пасайиши сабаблари ва мустаҳкамлаш усуллари

24 ноя, 14:00 40 122 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хотира пасайиши сабаблари ва мустаҳкамлаш усуллари
Хотирани мустаҳкамлаш усуллари:

Сизда хотира сусайиши кузатилаяптими? Унда:
  1. Аёллар учун ҳар ҳафта бир мил пиёда юриш хотиранинг кучайишини 13 фоизга яхшилайди;
  2. Овқатланиш тартибига ва овқат таркибига эътибор беринг: инсон мияси тана оғирлигининг атиги 2% ини ташкил қилади, лекин қабул қилаётган кислород ва озуқаларининг 20% ини истеъмол қилади;
  3. Мия – тананинг бир бўлаги. Шу боис, танамиз учун бажараётган жисмоний машқлар мия фаолияти ривожланишига ҳам яхши ёрдам беради;
  4. Мияни янги ғайрат, фаоллик билан ҳаракатга унданг Ўрганиш орқали ривожланинг, зеро миямиз борлигининг сабаби ҳам – яшаб турган муҳитимизни ўрганиш, ўзгартириш ҳисобланади;
  5. Миянгизни четдаги одамлар фикрлари асосида эмас, балки ўз шахсий фикрларингизга таянган ҳолда ишлатинг. Бошқалар фикри асосида қарорлар қабул қилиш бора-бора мияни дангаса қилиб қўяди. Фикрларни жамлаб, таҳлил қилиш орқали сўнгги хулосани фақат ўзингиз чиқаришингиз лозим. Шу йўсинда ўз миянгизни машқ қилдириб борасиз;
  6. Янгиликларга интилинг. Тадқиқот олиб бориш, саёҳат қилиш, турар жойни ўзгартириб туриш фойдали бўлиб, инсонни муҳитга кўпроқ эътибор беришга ундайди;
  7. Янги тил ўрганишинг. Олиб борилган изланишларга кўра,, ўз тилини ҳам яхши билмайдиганлар ёки хорижий тилларни билмайдиган инсонлар хотира сусайиши касалига нисбатан кўпроқ дучор бўлишар экан;
  8. Асабийлашиш ва хавотирланиш нафақат нерв хўжайраларини нобуд қилади, балки янгиларининг яралишига тўсқинлик қилади. Миядаги нерв хўжайраларининг қанчалик узоқ яшаши улардан қандай фойдаланишимизга боглиқ. Кайфиятингизни доимо яхши қилишга ва жилмайиб юришга одатланинг.
  9. Ҳаётда забт этишингиз мумкин бўлган чўққиларни тасаввур қилинг, илҳомлантирувчи, ҳиссиётларни уйғотувчи сўзлар, нутқларни тингланг, ўқинг. Мактаб, коллеж, олий ўқув юртини тугатгандан сўнг ҳам изланишда давом этинг. Бунда ёшнинг аҳамияти йўқ. Миянгиз ривожланишда давом этаётгани сизнинг нима бажараётганингизда яққол кўринади;
  10. Қолаверса, табиатимизнинг ўзи табиб: майиз, ёнғоқ, асал, сут маҳсулотлари хотира пасайишига даво сифатида эътироф этилади.

“Соғ танда соғлом ақл” дейдилар. Танимиздаги бугун арзимас кўринган дардни вақтида даволамасак, бир касаллик иккинчи бирини етаклаб келмаслигига кафолат бериб бўладими?! Зеро, инсон организмидаги ҳар бир аъзо занжир каби: бир-бирига боғлиқ. Барчангизга мустаҳкам хотира тилаймиз. Доимо саломат бўлинг, азиз ўқувчи!!!



Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 213
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 348
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар