«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:30
ЎЗO‘Z

Бир уйдаги қондош тўрт бегоналар

24 ноя, 09:35 12 348 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бир уйдаги қондош тўрт бегоналар Интернет ва ижтимоий тармоқлар оиламни бузаётганини ҳис қилаяпман. Ёшим 40 да, аёлим 36 да, ўғлим 13, қизимиз эса ўн ёшга кирди. Мен уларни йўқотаётганимни сезяпман. Гапимни сўзма-сўз тушунманг: ҳозирча ҳеч ким ажрашаётгани йўқ, болаларим менга ота сифатида бирон эътироз билдиришмаяпти, лекин улар билан мулоқотларимиз тобора камайиб бормоқда.

Бунга менинг камгаплигим ёки футболни ҳаддан зиёд севишим эмас, балки айнан ижтимоий тармоқлар сабабчи, деб биламан. Отам доим: «Оиладаги муаммолар оила аъзоларининг ўзаро гаплашмай қўйганидан келиб чиқади», дердилар. Менинг оиламда айнан шу ҳолат юзага келган. Ишдан саккиздан кейин келаман. Биз камдан-кам ҳолларда бир дастурхон атрофида йиғилиб ўтирамиз. Ҳар ким ўзи хоҳлаган пайтда тик оёқда тамадди қилиб кетаверади. Хотиним мактабда ишлайди, у дарсга тайёрланиши кераклигини айтиб, бўш қолди дегунча «Одноклассники»га киради. У мендан кўра кўпроқ ҳозир хорижда яшаётган синфдош дугонаси билан суҳбатлашиб ўтиришни маъқул кўради. Улар «Skype»да гаплашишади. Бир курсдоши эса Англияда яшайди. Хотинимга улар билан мулоқот қилиш кўпроқ ёқади. Уларни ўчириб-ёқиш мумкин, улар бир қарашда жонли, айни дамда виртуал.

Ўғлим ҳам худди шундай – ўйинлардан, турли чатлар, жумладан, «Facebook», «ВКонтакте»дан чиқмайди. У билан гаплашишга ҳаракат қилсам, дарров сергак тортиб, математикадан «уч» олгани ёки дарс қолдиргани учун танбеҳ бермоқчи, деб ўйлайди. Фикримча, уни статусидаги ёзув ва интернетдаги дўстлари билан мулоқотдан бошқа ҳеч нима қизиқтирмайди. Мен эса гаплашиш мумкин бўлган одамлар рўйхатидан ўчирилганман, ахир мен «ВКонтакте»да бўлмасам…

Қизим ҳам «WhatsApp», «Вичат»да дугоналари билан гаплашгани-гаплашган. Шу ёшда бунча берилиб нима ҳақда гаплашиш мумкин, тушунолмайман.

13 яшарлигимда дўстларим билан уззу-кун кўчадан бери келмай, тўп тепардик. Каттароқ бўлганимдан кейин эса қизлар билан қизиқиб, кино-театрларга борардик, уларга муҳаббат мактубларини битардик. Ҳозирги болалар эса кун бўйи уйда ўтиришади, ҳеч қаерга қочиб кетишмайди. Бир қарашда, уларни назорат қилиш осондек, лекин аслида ундай эмас. Менимча, ижтимоий тармоқлар оила аталмиш муқаддас даргоҳ анъаналарига путур етказади. Мен уйда телевизор кўраман, хотиним ноутбуки билан ётоқхонада, ўғлим ўз уйида компьютердан турмайди, қизим эса телефон «жинниси». Агар мен уйдагиларга биргаликда бирон ерга боришни айтсам, ҳар бири баҳона топади. Бора-бора мен уйга кеч келадиган бўлдим. Уйда ҳеч ким сен билан қизиқмаса, у ерга боришдан нима наф? Балки шунинг учундир, аёлимга хиёнат қилишгача бордим. Чунки менга инсоний мулоқот керак, гаплашишни хоҳлайман. Баъзида хаёлимга шундай фикр келади, бордию хотинимга: «Мен сени ташлаб кетяпман. Бошқасини севиб қолдим», десам, у қайрилиб ҳам қарамасдан: «Бўпти, кечқурунроқ гаплашамиз», деса керак.

Виртуал дўстлар, виртуал ҳаёт бугунги кунда ҳақиқий оила, ҳақиқий дўстлардан муҳим бўлиб бораётгани жуда ташвишли ҳолдир.

Манба: diydoraziz.uz
ҳар, қилишгача, йўқотаётганимни, ҳис, йиғилиб, гаплашиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 307
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 469
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 311
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 346
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 423
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар