«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:55
ЎЗO‘Z

Трамп икки муддатга президент бўлиб қолмоқчи

23 ноя, 07:24 6 237 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп икки муддатга президент бўлиб қолмоқчи АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп ўзининг бўлғуси маъмуриятини икки муддатга президент бўлиб қолиш ҳисобидан шакллантирмоқда. Бундан унинг твиттердаги саҳифасида пайдо бўлган хабар гувоҳлик бермоқда.

"Бугун Trump Tower’да кейинги 8 йил давомида ҳукуматни бошқарадиган инсонлардан жамоамни шакллантириш билан боғлиқ муҳим учрашувлар бўлиб ўтади", деб ёзган Трамп.

Кейинги кунларда Трамп ўзининг бош қароргоҳига Конгресс, ҳукумат ва қуролли кучларнинг амалдаги ва собиқ вакилларини муносиб жамоа шакллантириш мақсадида ички ва ташқи сиёсат масалаларини муҳокама қилиш учун фаол таклиф қилмоқда.

Айни вақтда Трамп бир қатор муҳим лавозимларга кимларни қўйишни ҳал қилиб қўйди. Трамп АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармасининг собиқ раҳбари, истеъфодаги генерал-лейтенант Майкл Флинни миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси сифатида, адлия вазири сифатида Алабама штатидан сенатор Жефф Сешнсни, Оқ уй ходимлар маъмурияти раҳбари сифатида Райнс Прибэсни, Марказий разведка бошқармаси директори сифатида Канзас штатидан конгрессмен Майк Помпеони танлади.

Трампнинг бош маслаҳатчиси ва бош сиёсий стратеги унинг сайловолди штабига раҳбарлик қилган Стив Бэннон бўлади.

АҚШда президент 4 йиллик муддатга сайланади ва бу лавозимни кетма-кет ёки танаффус билан икки мартадан кўпроқ марта эгаллай олмайди.

Трампнинг инаугурацияси 2017 йил 20 январда бўлиб ўтади.
мақсадида, кейинги, Прибэсни, бошқарадиган, Конгресс, собиқ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 2
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар