«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:37
ЎЗO‘Z

Одноклассникида маҳфий гуруҳлар пайдо бўлди

22 ноя, 22:17 8 298 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одноклассникида маҳфий гуруҳлар пайдо бўлди Одноклассники янги кўринишдаги гуруҳларни — маҳфий гуруҳларни ишга туширди. Ёпиқ гуруҳлардан фарқли ўлароқ маҳфий гуруҳлар бошқа фойдаланувчиларга кўринмайди, уларни ички қидирув тизими орқали топиш ёки дўстларнинг гуруҳлар рўйхатида кўриш мумкин эмас. Маҳфий гуруҳга киришнинг биргина усули бор — гуруҳ маъмурияти ёки модератори томонидан таклиф орқали кириш мумкин. Гуруҳ аъзоларигина гуруҳнинг номини ва расмини ёки ундаги маълумотларни кўриши мумкин. Гуруҳга аъзо бўлмаган фойдаланувчи ҳавола орқали унга кирмоқчи бўлса “Одноклассникида бундай саҳифа мавжуд эмас” деган ёзув чиқади.

Гуруҳни маҳфий қилиш учун “Ошкоралик” созланмасида “Маҳфий гуруҳ” созланмасини танлаш керак бўлади.

Бундан ташқари ОК гуруҳлар учун ёш чекловига эга бўлган контент учун “18+” созланмасини киритди. “Ошкоралик” созланмасида “18 ёш ва ундан катта” бандини киритди. Ушбу созланмани қўлланилиши профилидаги ёши кичик бўлган фойдаланувчилар ушбу гуруҳ контентини кўра олиш имкониятини чеклайди. Профилидаги ёши гуруҳ созланмасида кўрсатилган ёшдан кичик бўлган фойдаланувчилар гуруҳга кира олмайдилар, уни қидирув тизимидан топа олмайдилар ва унинг постларини кўра олмайдилар.

“Одноклассники турли ёшга ва қизиқишга эга аудитория учун ижтимоий тизимдир. ОКдан 18 ёшгача бўлган 6 миллиондан зиёд инсонлар фойдаланади. Биз ушбу ҳолатга эътибор билан қараймиз ва ижтимоий тизим ичидаги контент тарқалишига маъсулият билан қараймиз. Бундай созланмалар бир тарафдан гуруҳларга тўсиқларсиз ривожланиш имкониятини, бошқа тарафдан эса болаларга ижтимоий тизимдан чекловларсиз фойдаланиш имкониятини яратади.” – деб айтди Одноклассники лойиҳаси матбуот хизмати раҳбари Анастасия Жбанова.
бўлди, кўра, Анастасия, қидирув, олмайдилар, эмас




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар