«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:15
ЎЗO‘Z

Хитойнинг Baidu компанияси ҳайдовчисиз автомобилларни кўчада синаб кўрди

22 ноя, 12:23 6 462 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойнинг Baidu компанияси ҳайдовчисиз автомобилларни кўчада синаб кўрди Интернет қидирув сайтига эга Baidu Хитой компанияси ўзи бошқарилувчи автомобиль яратиш йўлида жадал ҳаракат қилмоқда. Яқинда компания катта йўлда бир нечта автомобилни синади. Синалган автоном машиналарнинг ҳаммаси “Байду”га эмас, BYD, Chery ва BAIC компанияларига ҳам тегишлидир. Ўтган сешанба куни Хитойнинг Вужен туристик шаҳарчасида ўтказилган очиқ синовда хоҳловчилар йўловчи сифатида қатнашиши мумкинлиги эълон қилинди. Шу зайлда 200тача кўнгилли киши ҳайдовчисиз машинага ўтириб 3 кмли йўлни босиб ўтди.

Ҳайдовчисиз автомобилларга Velodyne LiDAR автоном бошқарув тизими ўрнатилган. Бир қанча видеокамералар, қисқа тўлқинли радар, қабул қилиган маълумотга ишлов берувчи компютер тизими бор. Автомобиль йўл чизиқларига амал қилади, мустақил тарзда полосадан полосага ўтади, чорраҳада тўхтайди, қайрила олади. Маҳаллий қонунчиликдан келиб чиқиб энг юқори тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди.

Ҳар эҳтимолга қарши машина рулида навбатчи ҳайдовчи ўтирди. Аммо улар рулга теккани йўқ, йўл маълумотлари акс этувчи салондаги дисплейни кузатиш билан машғул бўлди.

Baidu компанияси биринчи тижорий автоном автомобилни 2018 йилда ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 2021 йилдан эса уларни ялпи ишлаб чиқаришга ўтмоқчи. Baidu ҳайдовчисиз машина яратишга 2015 йилнинг декабридан киришганини эътиборга олсак анчагина муваффақиятга эришиб қўйганининг гувоҳи бўламиз. Қолаверса, Baidu АҚШнинг Калифорниясида ҳам ўз технологиясини синамоқда.
маълумотга, Ҳар, берувчи, ўрнатилган, ва, рулга




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 61
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар