«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:23
ЎЗO‘Z

Зулфиқор Мусоқов янги фильмини Анжей Вайда хотирасига бағишлади

21 ноя, 16:17 7 686 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зулфиқор Мусоқов янги фильмини Анжей Вайда хотирасига бағишлади «Ўзбекфильм» киностудиясида режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг янги «Дадам бетоб» фильмини монтаж-овозлаштириш ишлари якунланиш арафасида. Картина 9 октябрь куни 90 ёшида вафот этган таниқли поляк режиссёри Анжей Вайда хотирасига бағишланади.

Кинотасмада «Хазонрезги» фильми билан танилган актёрлар Бахтиёр Абдуллаев, Феруза Саидова ҳамда кино ва театр юлдузи Фарҳод Абдуллаев бош ролларни ўйнайди. «Дадам бетоб» дастлаб ўзбек тилида намойиш этилади, кейинроқ эса рус тилида ҳам тақдим этилади. Картина давомийлиги 1 соату 30 дақиқани ташкил этади. Тасвирга олиш ишлари асосан Тошкентда бўлиб ўтди. Фильм премьераси яқин вақтлар ичида бўлиб ўтади.

«Фильмнинг бош ғояси? Бу ҳар кимнинг ҳаётида содир бўлиши мумкин бўлган оддий тарих. Тошкент яқинидаги қишлоқда яшовчи Азиза тўлақонли бахтли ҳаёт кечирар эди. Инсоннинг бахтли бўлиши учун уч нарса керак: тинчлик, яқинлар соғлиғи ва муҳаббат. Унда ҳар учаласи ҳам бор эди: тўрт фарзанд, севимли турмуш ўртоқ ва уй», — деди Зулфиқор Мусоқов «Газета.uz"га.

"Буларнинг барчаси севимли эри инсультга чалинган бир лаҳзада ўзгариб кетди. Даволаниш қимматлиги сабабли бош қаҳрамон эрининг машинасида таксичилик қилиб пул топишга қарор қилади. Бир кун. Турли одамлар билан учрашув ва хайрлашишлар. Сўнгги йўловчи билан танишув оқибати оғир кечади… Фильм триллер ва албатта — кўплаб юмор элементларига эга йўл киноромани жанрида тасвирга олинган", — қайд этди режиссёр.
давомийлиги, Инсоннинг, ҳаёт, Фильмнинг, яқинлар, одамлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 143
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 292
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 356
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар