«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:46
ЎЗO‘Z

Игор Сергеев Жанубий Кореяга қарши майдонда "ҳақиқий жанг"га кечишига ваъда қилди

15 ноя, 15:18 5 191 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Игор Сергеев Жанубий Кореяга қарши майдонда "ҳақиқий жанг"га кечишига ваъда қилди Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Жанубий Корея – Ўзбекистон ўйини олдидан Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти мухбирлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сереев билан суҳбатлашди.

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи 5-тури доирасида “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон сафарда гуруҳнинг учинчи ўринини банд қилиб турган Жанубий Корея меҳмони бўлади. Ҳужумчи Игорь Сергеев “World Cup Stadium”да ҳақиқий “жанг” бўлишини тахмин қилмоқда.

Бу жамоалар ўртасидаги 10 ўйиндан 7тасида кореяликлар ғалаба қозониб, яна уч учрашувда дуранг натижа қайд этилганига қарамай, 23 ёшли Игорь Сереев ҳамда унинг жамоадошлари аввалги турда Хитойни мағлуб этган ва сўнгги 11 учрашувининг 10тасида ғалаба қозонган ҳолда ғолиблик кайфияти билан ташриф буюрган.

“Бу ўйинга тариф беришда бежизга “жанг” сўзини ишлатмаяпман, бу ўйин шу сўзга муносиб. Чунки натижа учун майдондаги ҳар бир футболчи курашади. Бизни ҳақиқий тўқнашув кутиб турибди”, - дейди ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиш чоғида “Бейжин Гоан” сафида ижара асосида ўйнаётган Сергеев.

“Бу шунчаки навбатдаги футбол учрашуви бўлмайди: жисмоний ва руҳий кураш кечади. Мана шу курашда устун келганлар жанг ғолибига айланади. Жангда энг муҳими – рақибнинг ожиз томонини топиш ва ундан фойдаланиш ҳисобланади. Шунингдек, доимий равишда диққатни бир жойда жамлаш талаб этилади.

Бўлажак ўйинда ҳамма айнан шундай қилишга уринади. Мен “жанг” деганда фақатгина жамоавий курашни назарда тутмаяпман. Ўйин давомида бошқа, индивидуал курашлар ҳам муҳим ўрин тутади: Ҳужумчилар ва дарвозабонлар, ярим ҳимоячилар, мураббийлар ўртасидаги ўзаро тўқнашувлар...”

Сўнгги марта бу жамоалар Осиё Кубоги чорак финалида ўзаро тўқнаш келишганди. Ўшанда кореяликлар Сон Хеунг Миннинг ажойиб ўйини эвазига қўшимча таймларда 2:0 ҳисобида ғалабага эришганди.

Сергеев ва жамоадошлари бу ўйинни ҳали эслашади ва ўша натижани ўнглашга уринишади.

“Австралиядаги ўйин бу ўйинга яхшироқ чоғланишимиз учун қўшимча сабаб бўлади. Мен ўша ўйинда майдонга тушмагандим. Учрашувни захира ўриндиғида ўтириб кузатганман.

Майдон четида ўтириб, жамоанг қийин аҳволда эканида ёрдам бера олмаслик – жудаям қийин ва ўта ғалати туйғулар кечадиган ҳолат. Мураббийларда бу нарса ҳар бир ўйинда бўлса керак. Улар бунга қандай чидай олишларини тасаввур ҳам қила олмайман. Хуллас, ўша ўйин сабаб мен икки баробар мотивация билан ўйнайман”.

“Ҳар сафар ўша ўйинни кўрганимда “Агар мен майдонда бўлганимда ўйин қандай кечарди”, “Шу ҳолатда мен нима қилган бўлардим”, деб ўйлайман. Биз ўшанда жудаям кўп вазиятларга эга бўлганмиз. Аммо вазиятларни гол билан якунлай олмагандик. Бу сафар жамоамга ёрдам бера олишимдан хурсандман”, - дея сўзларига якун ясайган Игорь Сергеев.
Ҳар, сафида, эканида, саралашининг, ўйнаётган, навбатдаги




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 108
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 591
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар