«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:14
ЎЗO‘Z

«Ўзбекнаво»: Ҳазиллари меъёрдан ошиб кетгани учун «Миллион»нинг лицензияси олиб қўйилган эди. Улар ўз айбини тушуниб етди

14 ноя, 19:46 9 323 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекнаво»: Ҳазиллари меъёрдан ошиб кетгани учун «Миллион»нинг лицензияси олиб қўйилган эди. Улар ўз айбини тушуниб етди «Миллион» қизиқчилар жамоаси лицензияси 2014 йил сентябрида тўхтатилган эди. 2016 йил сентябрида эса жамоа «Ўзбекнаво»дан лицензиясини қайтариб олгани маълум бўлди ва улар янги концерт дастурини тақдим этди.

Журналист Феруз Муҳаммад «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров билан суҳбатлашиб, «Миллион»нинг лицензияси ўшанда нега олиб қўйилганига аниқлик киритди.

«‘Миллион’ қизиқчилар жамоасининг лицензияси уч йилча аввал олиб қўйилгани, яқинда эса қайтариб берилганидан кўпчилик хабардор бўлса керак. Аския, ҳазил-мутойибанинг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Уларнинг ҳазилларида меъёрдан ошиб кетган ҳолатлар бўлгани учун, жамоа лицензиядан маҳрум этилган эди», — дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

«Орадан салкам уч йил ўтиб, улар ўз айбини тушуниб етди. Яқинда уларнинг лицензияси қайтарилди, жамоа ўзининг навбатдаги концертини тақдим этди. Бу галги концертда ҳазиллар миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда саҳналаштирилди. Томошабинлар бу ҳазилларни, саҳна кўринишларини яхши кутиб олди, деб ўйлайман», — дея қўшимча қилди «Ўзбекнаво» вакили.
киритди, билан, нега, бирлашмасининг, миллий, бор




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 37
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 549
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 455
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар