«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон парламентида Демократик блок ташкил этилди

14 мар, 16:45 10 673 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон парламентида Демократик блок ташкил этилди 2015 йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда икки сиёсий партия фракциялари ўртасида “Демократик кучлар блоки” тузиш масаласи кўриб чиқилиб, бу борада битим имзоланиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, мазкур ташаббус ЎзЛиДеП партиясининг парламентдаги фракцияси томонидан илгари сурилган бўлиб, “Миллий тикланиш” партияси фракцияси депутатлари томонидан қўллаб-қувватланган. Куни кеча икки сиёсий партия парламент фракциялари “Демократик кучлар блоки” тузиш масаласини ўзларининг алоҳида йиғилишларида муҳокама этган ва бугунги қўшма йиғилишда расман қарор қабул қилдилар.

Келгусида парламент қуйи палатасидаги Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиялари фракциялари ҳамкорлигида мухолифат фракцияси тузилиши кутилмоқда. Бу борадаги расмий хабарлар келгуси ҳафтада маълум қилинади.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар