«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:24
ЎЗO‘Z

Абдулла Орипов қачон дафн этилиши маълум бўлди

10 ноя, 12:33 11 679 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдулла Орипов қачон дафн этилиши маълум бўлди Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги шифохонада вафот этганди.

Абдулла Ориповнинг вафоти ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб мақсадида Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилгани айтилган эди.

«Qalampir» нашри хабарига кўра Шоирнинг жасади ортилган самолёт 7 ноябрь куни соат 20:00 да АҚШдан Тошкент халқаро аэропортига келиб қўниши, дафн маросими 8 ноябрь куни ўтказилиши ҳақида марҳум шоирнинг шогирди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюушмаси аъзоси шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берганди.

Бироқ, номаълум сабабларга кўра марҳум шоирнинг дафн маросими вақти кечикиб борди.

Турли миш-миш ва шубҳа-гумонлар урчиб бораётгани сабаб, бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекситон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Азизбек Турдиев билан боғланишга ҳаракат қилдик.

Унинг айтишича, марҳум шоирнинг дафн маросими эртага, 10 ноябрь куни ўтказилиши кутиляпти.

Лекин биз Азизбек Турдиевдан “Марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келиндими? Қачон келтирилди? Агар келтирилмаган бўлса, энди қачон олиб келинади?”, деган саволларга жавоб ололмадик.

Шундан сўнг, тўлиқроқ маълумот олиш учун шоир Муҳаммад Исмоил билан боғландик. Муҳаммад Исмоилнинг айтишича, Абдулла Ориповнинг жасадини олиб келиш учун шоирнинг аёли, қизи ва ўғли АҚШга жўнаб кетишган. Улар эртага тонгача Тошкентга қайтиши тахмин қилиняпти.

“Абдулла Ориповнинг жанозаси 10 ноябрь куни соат 13:00 да ўтказилиши режалаштирилмоқда”, дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Исмоил.

Буюк шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг жасади эртага 10 ноябрь куни “Чиғатой” қабристонида тупроққа қўйилади.

Маълумот учун, Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида туғилган. Биринчи марта республика матбуотида “Қушча” деб аталган шеъри чиққан пайтда Абдулла Орипов талаба эди. Шоирнинг биринчи шеърлар тўплами “Митти юлдуз” эса 1965 йилда чоп этилган.

Абдулла Орипов халқимизни дунё адабиётининг сара намуналари билан таништириш борасида ҳам талай ишларни амалга оширган. У Дантенинг “Илоҳий комедия” асарини, Л.Украинка, Т.Шевченко, Н.Некрасов, Қ.Қулиев, Р.Ҳамзатов сингари шоирларнинг шеърларини маҳорат билан ўзбек тилига ўгирган.

Абдулла Орипов ижодкорлар орасида биринчи бўлиб, 1998 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони юксак унвонига сазовор бўлди.
Республикаси, мадҳияси, аёли, Митти, ноябрь, да




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 411
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар