«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

Хорижий валютада савдо қилган сотувчига қонуний чора кўрилди

09 ноя, 17:01 8 237 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хорижий валютада савдо қилган сотувчига қонуний чора кўрилди Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида солиқ идораларига 6 минг 192 мурожаат келиб тушган бўлса, унинг 6 мингдан ортиғи давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз вақтида кўриб чиқилган. 190 тасида келтирилган масалалар давлат солиқ хизмати органлари ваколатига кирмаслиги сабабли тегишлилиги бўйича бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга юборилган.

Тошкент шаҳрида яшовчи Муборак Мадраҳимова Олмазор туманида жойлашган “Муслима Файз барака” савдо мажмуасидан сантехника маҳсулотлари сотиб олмоқчи бўлганида унга дўкон ходими пластик карточка орқали савдо қилмаслигини билдирган. Фуқаро бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси “ишонч телефони”га мурожаат қилган. Унинг мурожаати бозорда фаолият олиб борувчи солиқ инспекторлари кўмагида жойида ҳал этилиб, М.Мадраҳимовага зарур маҳсулотлар ҳақи терминал орқали қабул қилинган.

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси “ишонч телефони”га “Наргиза” хусусий корхонасига қарашли хусусий дўконда харидорларга амалга оширган савдоси учун харид чеки берилмаётгани баён қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган текшириш давомида дўкон сотувчиси ноқонуний равишда 100 АҚШ доллари миқдорида хорижий валютада савдо қилганлиги, савдодан тушган нақд пуллар назорат касса машинасидан ўтказилмаганлиги, бундан ташқари ҳеч қандай ҳужжатсиз 700 минг сўмлик товар-моддий бойликлар борлиги аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича хусусий корхонага тегишли тартибда қонуний чора кўрилган.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасига Жондор тумандаги Пўлатли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яширин равишда дорихона фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур мурожаат юзасидан давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида ўз уйида аҳолига ноқонуний дори-дармонлар сотаётган фуқаро аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ноқонуний дорихонадан 168 турдаги дори-дармон маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
кўмагида, дўконда, вазирлик, Пўлатли, сантехника, ташқари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 115
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар