«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:01
ЎЗO‘Z

Совғалар сиз ҳақингизда сўзлайди

05 ноя, 12:34 18 743 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Совғалар сиз ҳақингизда сўзлайди Биласизми, айнан сиз олган совға сизнинг дидингизни ва феъл атворингизни ҳисоблашда ёрдам беради. Келинг, буни бир синаб кўрайликчи.

1. Совғанинг кимга берилиши кераклигини билганингиздан кейин, уни танлаш қийин бўлмайди. Сиз олган совғангизга яна бирор нарса қўшиб қўясизми?

а) Албатта, у шундай бўладику, буни фақат мен ва севгилим иккимиз тушунамиз. (0)
б) Бу унчалик муҳим эмас, совға ёқса бўлгани.(10)
c) Агар мен севгилимга “сюрприз”қилмоқчи бўлсам, ўз-ўзидан шундай йўл тутган бўлардим. (5)

2. Сиз совға танлашдан олдин узоқ ўйланиб, иккиланиб, кейин бир қарорга келасизми?

а) Ҳа, бу мен учун узоқ давом этадиган жараён.(5)
б) Агар пулим камроқ бўлса, бироз ўйлаб, фантазиялар яратишга тўғри келади.(0)
c) Бу мавзуда бош оғритишнинг нима кераги бор? Бу узоғИ билан 5 дақиқани олиши мумкин. (10)

3. Сиз кимнингдир туғилган кунига нима совға қилишни олдиндан келишиб оласизми?

а) Бу энг маъқул йўл. агар шундай қилсам, айни нуқтасини топган бўламан.(5)
б) Баъзан байрамлардан олдин бунга келишиб олса бўлади. Лекин мен кутилмаган совға қилиш керак деб биламан.(0)
c) Бунинг нима кераги бор? Агар нима совға қилишимни билса, қизиғИ қолмайдику?! У менинг туҳфамни қизиқиш билан очиб кўришини хоҳлайман.(10)

4. Нима деб ўйлайсиз, совға биринчи ўринда фойдали бўлиши керакми ёки фойдали?

а) Савол ўринсиз, совға фойдали бўлиши керак. (10)
б) Бунинг унча аҳамияти йўқ, ёқса бўлди.(5)
c) Энг яхши совға – кичик бўлса ҳам одамни ҳаяжонлантирадиган ва жалб қиладиган совға бўлиши керак.(0)

5. Баъзи одамлар совға қилаётганида унинг қайтарилишига ҳам аҳамият беради. Сиз ҳам шундай йўл тутасизми?

а) Ҳа , шахсан мен яхшироқ қилиб қайтарилишига эътибор бераман. (0)
б) Муносабатларимиз яхши бўлмаган одамларгагина, нима қайтарсам экан деб бошим қотади. (5)
c) Йўқ, мен бу мавзуда ўйланиб ўтиришни истамайман. (10)

6. Севгилингизга совға қилаётганингизда кейинчалик сизни эслаб юришини ҳам инобатга оласизми?

а) Ҳа, фақат шуни ўйлайман.(5)
б) Мен ҳеч қачон бу ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман.(10)
c) Йўқ, бу унчалик муҳим эмас.(0)

7. Буюм қанчалик қиммат бўлса, шунчалик қадрли бўлади. Сиз ҳам шундай деб ўйлайсизми?

а) Бу аниқку!(0)
б) Ҳар доим ҳам эмас.(5)
c) Агар тўғри танланса, ҳар қандай арзон совға ҳам ажойиб совға ҳисобланади.(10)

Натижалар:

20 – 44 баллгача: танлаган совғангизга қараб сизни доим жиддий бўлиб юришингизни аниқласа бўлади. Ўзингиз тушуниб турганингиздек, бу жуда ҳам яхши. Сизни севишади, қариндошларингиз ҳам сизни четда қолдиришмайди. Ўқув даргоҳ ва ишхонадаги дўстларингиз ҳам сизни ҳурмат қилишади ва қадрлашади. Сизнинг асосий камчилигингиз фантазия ва ишқибозчиликдан йироқ эканлигингиз. Балки бу йил мана шундай имкониятлар учун ҳам эшик очарсиз.

45 — 55 баллгача: танлаган совғангиз берадиган одамингизга ёқишини ўйлаб, бунга жуда муҳим қарайсиз. Сиз доим бошқалардан яхши совға олишни истайсиз, ва бунинг учун қанча пул кетса ҳам ўз билганингиздан қолмайсиз. Яна кимдир сизнинг сирларингиздан воқиф бўлишидан чўчиб юрасиз. Бу борада сиз ўзингизни тинчлантиришингиз мумкин. Ишонинг, сиз жуда ҳам ажойиб ва қизиқарли инсонсиз. Ҳаётга боқинг, у жуда ҳам ажойиб, унинг қувончларидан баҳраманд бўлинг. Шунда ҳаммаси аъло бўлади.

56 – 70 баллгача: сиз учун ҳаётдаги энг ёқимли нарса – севган кишингиз, ёру дўстларингиз ва энг қадрли инсонларингизнинг армонли истакларини билиш. Атрофдагилар қанчалик бахтли бўлса, сиз ўзингизни шунчалик тетик ва бардам ҳис қиласиз. Ҳамманинг дардини эшитишга, кўнглини олишга ва оғир дамларида ёрдам қўлини чўзишга тайёр инсонлардан ҳисобланасиз. Совға бериш – сиз учун ҳоббига айланган. Биласизми, сиз каби одамлар ҳаётда жуда камдан кам учрайди.

Манба: Mulohaza.uz
одамингизга, бардам, муҳим, аҳамият, Совға, очарсиз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 93
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 256
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 167
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 380
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар