«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:28
ЎЗO‘Z

Puma боғичи ўз-ўзидан боғланадиган кроссовкалар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

03 ноя, 00:01 6 716 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Puma боғичи ўз-ўзидан боғланадиган кроссовкалар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи Nike компанияси ортидан Puma фирмаси ҳам боғичи ўз-ўзидан боғланадиган кроссовка ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Autodiscs номли янги кроссовкалар ичига боғланишни заифлаштирувчи ёки кучайтирувчи электромотор ўрнатилган бўлади. Боғланиш бевосита кроссовкадаги тугма ёки мобил дастур орқали амалга оширилади.

Илгарироқ Nike компанияси боғичи ўз-ўзидан боғланадиган Nike Hyperadapt 1.0 кроссовкаларини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди. Puma яратувчиларининг айтишича, Autodiscs кроссовкасининг Hyperadapt 1.0 га нисбатан иккита устунлиги бор.

Биринчиси, боғичларни бошловчи мотор кроссовканинг тагчармида эмас, тилида жойлашган. Бу оёқ кийимнинг эгилувчанлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Иккинчи устунлик шундан иборатки, кроссовканинг боғланишини мобил дастур ёрдамида смартфон орқали амалга ошириш мумкин. Кроссовкада нима билан шуғулланишга қараб, унинг боғланишини ҳар икки ёки алоҳида оёқ учун максимал даражада қулай ҳолатга келтириш мумкин.
бўлади, чиқарувчи, Спорт, қулай, кроссовканинг, иккита




Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 0
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар