«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:43
ЎЗO‘Z

Янги тадқиқот: хотин-қизлар эркакларга нисбатан бир йилда 39 кун кўпроқ ишлар экан

31 окт, 15:15 8 260 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги тадқиқот: хотин-қизлар эркакларга нисбатан бир йилда 39 кун кўпроқ ишлар экан Жаҳон Иқтисодий форуми Ҳисобот (The Global Gender Gap) эълон қилди. Ўтказилган тадқиқот натижаларига қараганда, хотин-қизлар эркакларга нисбатан бир йилда 39 кун кўпроқ ишлар экан. БМТ Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) тадқиқотларига қараганда эса, қизлар ўғил болаларга нисбатан бирор ишни бажаришда 40 фоиз кўп вақт сарфлар экан. Маълум бўлишича, аёллар бир кунда эркакларга қараганда 50 дақиқа кўпроқ ўз вақтини ишхонада ўтказади. Шу сабабли ҳам таҳлилчилар сайёрамизда ҳамон гендер тенглигига амал қилинмаётганини айтишади. Шуни эслатиб ўтиш керак-ки, 2014 йилда эълон қилинган Ҳисоботда сўнгги йилларда аёлларнинг сиёсат ва иқтисодиётга кенг жалб қилиниши туфайли жаҳонда гендер тенглиги борасида бир қатор ютуқлар қўлга киритилгани таъкидланганди. Сўнгги вақтларда жамиятда аёлларнинг мавқеи мустаҳамланиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда, десак янглишмаган бўламиз. Кузатувчиларнинг фикрича, сиёсат кенг тарқалаётган касблардан бирига айланиб қолди. Бу касбга билим ва тафаккурга эга, раҳбарлик қобилияти бор ва ўзини кўрсатиш ниятида бўлган аёллар ҳам кенг жалб қилинмоқда.

Жамият тараққиёти бир ерда қотиб турмайди. Авваллари аёллар фақат уй-ишлари, бола тарбияси билан шуғулланиши керак, деган фикрлар мавжуд эди. Эндиликда эса жамият ишларида аёлларнинг кенг иштирокига ҳеч ким таажжуб билан қарамайдиган бўлиб қолди. Масалан, сиёсатга аралашиб қолган эркакнинг рафиқаси ҳам турмуш ўртоғи билан бирга турли тадбирларда иштирок этар экан, ўзи билмаган ҳолда сиёсатга кириб қолади. Хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиш билан бир қаторда сиёсатда ўзларини кўрсатиш имкониятларига эга бўлишди. Бироқ тан олиш керак, айрим мамлакатларда аёлларнинг ўрни ошхонада, деган қарашлар ҳам буткул йўқолмаган.

Ривожланишнинг энг ўткир муаммоларидан бири тенгликка эришишдир. Бироқ ривожланиш амалиётининг таҳлили шуни кўрсатадики, хотин-қизлар кўпинча ривожланиш жараёнидан четда қолади ва ҳатто унда иштирок этган тақдирда ҳам ривожланиш лойиҳаларини натижалари эркаклар ва хотин-қизларга турлича таъсир кўрсатган. Эркак ва аёлларнинг ҳатти-ҳаракати ижтимоий ва маданий характеристикаларини аниқроқ фарқлаш учун гендер атамаси қабул қилинган. Гендер (инглизча гендер – “зот” ) жинс тушунчасини физологик воқелик жараёни бўлган ижтимоий конструкция сифатида белгилайди. “Гендер” тушунчасининг киритилиши шуни англашга ёрдам берадики, жамиятдаги эркаклар ва хотин-қизлар ролларини ижтимоий жиҳатдан фарқлайди ва белгилайди. Гендер концепциясига мувофиқ, ривожланиш бўйича фаолиятда “Хотин-қизлар ривожланишда” (Women and Development) шиоридан “Гендер ва ривожланиш” (Gender and Development) шиорига ўтиши амалга оширилади.

Гендер тенглиги – аёллар ва эркаклар, қизлар ва ўғил болалар учун тенг ҳуқуқ, масъулият, имконият, қадрият ва натижалардир. Гендер тенглиги фақат аёлларга тааллуқли масала бўлмасдан у, эркаклар ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳам англатади. Чунки жамият хар икки жинсдан гендер нормалари ва стандартларига мувофиқ ҳаракат қилишни кутади. Тенглик аёллар ва эркаклар бир хил бўлиб қолишини билдирмайди. Лекин уларнинг ҳуқуқлари, масъулияти ва тенглиги ўзлари қиз ёки ўғил бола бўлиб туғилганларига боғлиқдир. Гендер тенглиги аёлларнинг ҳам, эркакларнинг ҳам манфаатлари, эҳтиёжлари ва устуворликлари ҳисобга олинганлигини кўрсатади.

Сўнгги 10 йилда меҳнат қилаётган аёллар сони чорак миллиардга кўпайган бўлишига қарамаай, мавжуд муаммоларни тўлалигича бартараф этиш учун камида 170 йил керак бўлиши айтилади. Тадқиқотда хотин-қизлар уйда бажарадиган кундалик юмушлар ҳам инобатга олинган. Шунга қарамай эркаклар хақ тўланадиган ишнинг 39 фоизинигина бажаришлари ойдинлашди. Айрим мамлакатларда, жумладан, Ҳиндистон, Португалия ва Эстонияда хотин-қизлар бир йилда эркаклар билан солиштирганда 50 кун кўп ишлаши маълум бўлди. Бироқ буни тескариси кузатиладиган мамлакатлар ҳам бор. Масалан, Япония ва Нидерландияда аёлларнинг уйда ишлашлари инобатга олинган тақдирда ҳам эркаклар 30 дақиқа улардан кўпроқ ишлар экан.

Буюк Британиядаги моливий тадқиқотлар Институти эълон қилган ҳисоботга қараганда, эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ маош олар экан. Бироқ бу рақамларга шубҳа билан қаровчилар ҳам бор. Чунки иш берувчилар эркак ва аёлларга теппа тенг маош берилишини айтишади. Бу ерда ким қанча вақт ишлаши ва қандай ишларни бажариши ҳақида кетмоқда. Яъни, эркаклар ярим аср аввал бўлганидек, хозир ҳам раҳбарлик лавозимларида, аёллар эса оддий ходим сифатида ишламоқда. Бу ўз-ўзидан маошларда тафовут бўлишига олиб келади. Ишлаётган аёллар ва эркаклар ўртасидаги фарқни таҳлил қиладиган бўлсак, ўртача маош бўйича эркакларни кўпроқ бўлиб чиқади. Аёллар кам маош тўланадиган ишларда фаолият юритишади. Бу борада миллий анъаналар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Яъни, айрим мамлакатларда аёллар бажарадиган ишларни эркаклар, эркаклар бажарадиган ишларнни аёллар қилмайди.

Бугунги глобал замонда аёлларнинг ўрнига етарлича баҳо бериш жуда ҳам зарур. Чунки аёллардаги иш қобилияти, энергия мамлакатларнинг янги босқичга кўтарилишида муҳим аҳамият касб этади. Тарихда аёлларнинг ҳокимиятда бўлиши билан боғлиқ ҳодисаларга алоҳида эътибор қаратиш керак. “Нозик жинс” вакиллари мураккабликлар ва муамоларни ҳал қилишда эркаклардан қолишмаган ҳолда ҳаракат қилганларига тарих гувоҳ. Таҳлилчиларнинг фикрича, сиёсатдаги аёлларнинг роли жамиятда қарор топган дунёқарашдан келиб чиқади.

Аёлларнинг сиёсат ва бошқарувдаги роли ортиб бормоқда. Давлат ташкилотлари, жамоат хизматларида аёллар кенг фаолият юритмоқда. Жаҳон мамлакатларида ҳукумат даражасида аёлларга кўп ҳолларда Таълим, Соғлиқни сақлаш, Маданият, Ижтимоий таъминот вазирликлари ишониб топширилади. “Аёллар масаласи”ни аёллардан бошқа ким ҳам хал қила олади?

2005 йилдан бошлаб гендер тенглиги масаласида Шри-Ланка, Мали, Хорватия, Македония ва Тунисда бир қатор ютуқларга эришилди. Гендер тенглиги масаласида биринчи бешталикка Исландия ва Скандинавия мамлакатларини киритиш мумкин. 6-ўринда эса Никарагуа туради. Бунга аёлларнинг сиёсатда иштирок этиши ва соғлиқни сақлаш тизимида қўлга киритилган ютуқлар сабаб бўлади. Бироқ маошлар борасида бу каби фикрларни айтиб бўлмайди.

Аёллар билан боғлиқ вазият қуролли низолар давом этаётган ва беқарор мамлакатларда аянчли экани айтилади. Бу мамлакатларда хотин-қизларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётга жалб қилишнинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқлиги хеч кимга сир эмас.

Тадқиқот натижаларига қараганда, гўзал жинс вакиллари иш ўринларидан айрилиб қолишдан ҳадиксираган ҳолда ишлашар экан. Бу, ўз навбатида, турли касалликларга мубтало бўлшиларига, маънавий ва жисмонан толиқишларига сабаб бўлади.

Аёл — жамият гултожи, меҳр ва муҳаббат тимсолидир. Истиқлол йилларида Ўзбекистон хотин-қизларини эъзозлаш, жамиятдаги ролини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Шу мақсадда хотин-қизлар манфаатини ифодаловчи қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Аёлларга кўплаб ижтимоий имтиёзлар жорий қилинди. Ана шундай чора-тадбирлар туфайли аёлларимиз бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг, давлат ва жамиятда кечаётган ҳаётбахш ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айландилар.

Бугун аёллар депутат, мураббий, шифокор сифатида эркаклар билан ёнма-ён фаолият юритмоқда, тадбиркорлар учун жорий этилган имтиёзлардан кенг фойдаланмоқда, ўз шахсий бизнесига, мол-мулкига эга бўлмоқда. Буларнинг барчаси аёлларимизга яратилаётган имтиёзлар, шароитлар туфайлидир.
сифатида, хозир, кўпайган, Нидерландияда, фикрлар, қолишмаган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 84
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 227
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 216
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Бўлимлар