«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:48
ЎЗO‘Z

Англиядаги энг қадимий меҳмонхона ёниб кетди

30 окт, 01:34 7 577 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Англиядаги энг қадимий меҳмонхона ёниб кетди Англиянинг энг қадимий меҳмонхонаси Royal Clarence Девон графлигидаги Эксетер шаҳри марказини қамраб олган ёнғинда буткул вайрон бўлди. Ёнғин икки кундан бери тўхтамаяпти, деб хабар бермоқда "Kun.uz" сайти.

Шаҳарнинг бош савдо кўчаси ва черков ўртасидаги ёнғин 28 октябрда эрталаб Castle Fine Art нозик санъат галереяси остида жойлашган хоналарда бошланган. Сўнгра олов 18-асрга мансуб карвонсарой Well House Tavern’нинг собиқ биносига ўтган. Бу ерда охирги йиллар кафе жойлашган бўлган. У ердан ёнғин меҳмонхона томига ўтган.

Royal Clarence қадимий шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланганди. Ёнғиндан сўнг унинг фақатгина олд девори қолди, бироқ у ҳам қулаб тушиши айтилмоқда.

Таъкидланишича, ўт ўчирувчилар яқин орада ёнғинни бартараф этишади. Ҳеч ким жабр кўрмаган, барча одамлар вақтида эвакуация қилинганлар. Ёнғин сабаби ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда.

Royal Clarence меҳмонхонаси 1769 йилда қурилган ва Англияда меҳмонхона мақомини олган биринчи бино бўлган.
энг, йиллар, бартараф, октябрда, номаълумлигича, остида




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар