«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:56
ЎЗO‘Z

Олимлар: сайёрамиздаги биринчи ядро уруши сув учун бошланиши мумкин

30 окт, 01:30 10 469 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар: сайёрамиздаги биринчи ядро уруши сув учун бошланиши мумкин Олимларнинг фикрича, сайёрамиздаги биринчи ядро уруши сув учун бошланиши мумкин ва у Россия ва АҚШ ўртасида эмас, балки Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бошланади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

БМТнинг Гамильтондаги (Канада) сув захиралари, атроф-муҳит ва саломатлик институти ходимлари Ҳиндистон яриморолида ичимлик сувининг етишмаслиги ҳақиқатда жуда жиддий муаммо эканлигини айтмоқдалар. Уларнинг фикрича, Ҳинд дарёси ҳавзаси исталган вақтда портлаши мумкин бўлган сув "бомбаси" ҳисобланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, охирги йилларда яриморолда сув захиралари учун низо авж олиб кетди. Яқинда Ҳиндистон Ҳинд дарёси бўйича икки томонлама комиссия ишининг якунланишини маълум қилди. Бу комиссия Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сув муносабатларини 1960 йилдан бошқариб келган. 1960 йилда бу давлатлар Ҳинд сувлари ҳақида келишувни имзолашганди.

Келишув доирасида Ҳиндистон Ҳинднинг учта шарқий ирмоғидан, Покистон эса иккита ғарбий ирмоғи ва Ҳинднинг ўзидан фойдаланиш ҳуқуқини олганди. Бу келишув Покистоннинг Ҳиндистон билан уруш бўлиши ҳолатида дарё ирмоқларининг Ҳиндистон ҳудудидан ўтувчи қисми қўшниси томондан тўсиб қўйилиши хавотири сабабли юзага келганди.

Олимларнинг фикрича, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бу масала бўйича ҳамфикрликнинг йўқлиги яқин келажакда улар орасида урушга олиб келиши мумкин.
ирмоғи, бўлган, ўртасидаги, Канада, бошқариб, дарё




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 77
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 272
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар