«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:26
ЎЗO‘Z

Kodak Ektra – корсерватив услубдаги камерафон

21 окт, 09:27 6 697 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Kodak Ektra – корсерватив услубдаги камерафон Kodak фирмаси ўзининг иккинчи смартфонини расман намойиш қилди. Kodak Ektra номли модель Android Marshmallow базасида ишлайди. Фирма мазкур моделда биринчи смартфони IM5 қурилмасидаги камчиликларни бартараф қилишга ҳаракат қилган. Энг қизиғи, смартфон 1941 йилда чиқарилган афсонавий Ektra камералари шарафига номланган.

Смартфоннинг орқа томони камера услубида ишланган, чарм панель билан қопланганлиги боис фойдаланиш эргономикаси анча қулайлашган. Қурилма 5 дюймли Full HD экран билан жиҳозланган бўлиб, Terabayt.uz сайтининг ёзишича, унинг дизайни Буюк Британиянинг Bullitt фирмаси томонидан ишлаб чиқилган.

Шубҳасиз, Kodak Ektra’даги энг аҳамиятли хусусият — унинг камералари: моделга диафрагмаси f/2.0, фазали автофокус билан қувватланган 21 МПли асосий камера ўрнатилган. Бундан ташқари, асосий камерада икки хил рангдаги чақноқ ва 4К форматида видео ёзиш имконияти ҳам кўзда тутилган. Селфи учун 13 МПли олд камера хизмат қилади. Шунингдек, смартфондаги махсус дастурлар ёрдамида расм ва видеоларни таҳрирлаш, уларга турли эффектлар қўшиш мумкин.

Гаджет MediaTek Helio X20 ёрдамида ишлайди, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Сиғими 3000 мА/ст бўлган батареядан қувватланади. Смартфонга бир қатор конверватив услубдаги аксессуарлар ҳам илова қилинади.

Kodak Ektra декабрь ойида Буюк Британия ва Европа мамлакатларида сотувга чиқарилади. Тавсия этилган нархи – 499 евро.
видео, олд, моделга, услубида, чақноқ, таъминланган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 49
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 481
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар