«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:02
ЎЗO‘Z

Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширади

11 мар, 21:20 6 827 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширади Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари учун жуда катта миқдорда буюртма олган Samsung Electronics компанияси ушбу смартфонларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Жанубий Кореяда чоп этиладиган Electronic Times газетасига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

ОАВларнинг маълумотларига кўра, 2015 йилнинг апрелида Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонларидан 8 млн дона чиқаришни режалаштирмоқда, бу аввал режалаштирилгандан кўра 1 млн дона кўпроқни ташкил қилади. Март ойига қўйилган 5 млн дона смартфон ишлаб чиқариш режаси ўзгаришсиз қолган.

Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари Project Zero лойиҳаси доирасида”нолдан” бошлаб яратилган. Компания ўзининг бозордаги улушининг камайгани ва молиявий пасайиш шароитида бу смартфонларга катта умид билдирмоқда.

Бир неча кун ичида Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари учун рекорд даражада, яъни 20 млн дона қурилма учун буюртма олган. Hi Investment нинг таҳлилчиси Ли Мин-Ах буни бежиз эмас деб айтган, чунки смартфонлар техник жиҳатдан жуда яхши жиҳозланган. Айнан шу сабабли смартфонлар ўзларининг рақобатчилари, шу жумладан iPhone 6 олдида ажралиб туради.

Смартфон 10 апрелдан 20 та мамлакатда сотувга чиқарилади.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар