«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:16
ЎЗO‘Z

“Такси” фильми юлдузи Сами Насери собиқ турмуш ўртоғи билан уришгани учун ҳибсга олинди

11 мар, 18:27 9 004 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Такси” фильми юлдузи Сами Насери собиқ турмуш ўртоғи билан уришгани учун ҳибсга олинди “Такси” фильми серияларида таксичи Даниэль Моралес роли билан машҳур бўлган франциялик актёр Сами Насери собиқ турмуш ўртоғи билан уришгани учун Парижда ҳибсга олинди. Бу ҳақда La Dépêche du Midi нашри хабар берди.

Ушбу иш бўйича олиб борилаётган тергов тафсилотларидан хабардор бўлган манбанинг айтишича, 53 ёшли актёр ўзининг собиқ турмуш ўртоғи Мари Гиллардга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини амалга оширганлиги учун ҳибсга олинган.

18 март куни Насери худди шунга ўхшаш бўлган қилмиши учун суд олдида жавоб беради. 2014 йилнинг 15 январида у ўзининг бошқа бир маъшуқасини ургани учун ҳибсга олинганди. У маст ҳолатда номи айтилмаган маъшуқасининг олдига меҳмонга келган. Улар орасида жанжал чиққан. Жанжал давомида Насери пишлоқ кесишга мўлжалланган пичоқ билан ўзининг вена томирини кесмоқчи бўлган.

Актёр авваллари ҳам бир неча маротаба қонунни бузгани учун ҳибсга олинган. 2014 йилнинг мартида у бир аёлга пичоқ билан таҳдид қилган, 2013 йилда эса гиёҳванд моддалар савдогарлари билан уришгани учун ҳибсга олинган. Бундан ташқари, 2011 йилда ўзининг собиқ маъшуқасининг йигитига пичоқ билан ҳужум қилгани учун 16 ой қамоқда ўтириб чиққан.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 117
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 295
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 069
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 307
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 375
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар