«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:10
ЎЗO‘Z

Олимлар энг кўп аллергияни юзага келтирувчи омилларни аниқлашди

09 окт, 22:46 8 535 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар энг кўп аллергияни юзага келтирувчи омилларни аниқлашди Франциялик олимлар аллергик ринит кўринишида пайдо бўлувчи энг кўп учрайдиган 5 сабабни аниқлашди. Француз экспертларининг сўзларига кўра, бугунги кунда дунё миқёсида турли озуқавий аллергик реакциялар кузатилмоқда, улар тери касалликлари, тошмалар ва кўз яллиғланишига сабаб бўлади. Шунингдек аллергик реакция инсоннинг нафас олиш жараёнида ҳаводаги турли аралашмаларни ютиши натижасида ҳам кузатилади. "Ортодокс" тиббий порталида шу ҳақида маълумот берилди.

Ҳароратдаги кескин ўзгаришлар. Экспертларнинг фикрича, бурун битиши кўринишидаги аллергик реакциялар кўпинча ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида юзага келади. Ёзги жазирама ҳарорат ва юқори намлик ёки қиш фаслидаги аёз совуқлар инсонда аллергик ринитнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунингдек олимлар кондиционер ишлаб турган хонада кўп ўтириш ҳам ринитга сабаб бўлишини қайд этишди.

Турли ҳидлар. Бугунги кунда турли ҳидларга нисбатан аллергик реакцияларни жуда кўп кузатишимиз мумкин. Шунга қарамай, унинг пайдо бўлишига нафақат атир ёки дезодарант сабаб бўлади, балки хушбўй ҳид тутатқилари ва шағамлар ҳам аллергик реакцияларни пайдо қилади. Соғлиқни сақлаш учун аҳволни ёмонлаштираётган сабабни тўғри аниқлай билиш лозим.

Лак-бўёқ маҳсулотлари. Аксарият кишилар аҳволлари лак-бўёқ маҳсулотларидан ёмонлашганини ҳаттоки хаёлларига ҳам келтиришмайди. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бирор жойни бўяш вақтида махсус респиратор-ниқоблардан фойдаланиш керак. Шунингдек бўёқ ҳиди кетмасидан янги таъмирдан чиққан иншоотларда юриш тавсия этилмайди.

Ўсимлик чанглари. Бугунги кунда ўсимликларнинг гуллашидан жабр кўрувчи кишилар сони мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Бу асосан дарахтлар ва ўсимликлар кўп бўлган ҳудудларда яшовчи кишиларга хос. Статистикага кўра, ўсимликлар чанги бутун дунё аҳли ўртасида энг кўп аллергияни келтириб чиқарувчи сабаб ҳисобланади.

Атмосферанинг ифлосланиши. Маҳсулотларни қайта ишловчи завод ва корхоналар ҳавога катта миқдордаги зарарли аралашмаларни ажратиб чиқаради, автотранспорт эса зарарли газларни ажратади, бу ҳам ўз навбатида Ер атмосферасига салбий таъсир кўрсатади. Бу зарарли моддалар кўпинча инсонларда аллергик касалликларни қўзғатади.

Манба: Kun.uz
вақтида, дунё, маҳсулотларидан, ринитга, маълумот, совуқлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 96
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 260
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 171
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 383
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар