«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:39
ЎЗO‘Z

Мунажжимлар “лўнда” қилиб айтганда…

09 окт, 09:58 10 258 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мунажжимлар “лўнда” қилиб айтганда… Ҳар бир бурж вакиллари ўз характерига эга. Буни қарангки, ҳар бир бурж вакилининг ўзи билмаган ҳолда, ўз қоидаси ҳам бўлар экан. Яъни, улар ўзлари сезмаган ҳолда ўз характеридан келиб чиқиб, ўзларига қоидалар яратиб оладилар. Қуйида барча бурж вакилларининг шундай, ёзилмаган ва ўзлари сезмаган ҳолда яратган қоидалари билан танишасиз. Балки, бу қоидалар ўзингизда ҳам борлигини сезмагандирсиз.

ҲАМАЛ БУРЖИ (21.03 – 20.04)

1. Мен билан баҳслашмаган маъқул!

2. Аввал бирор ишни қилиб, оқибатини кейин ўйлайман!

3. Бошқалар тормозни босганда, мен газни босаман!

4. Мен доим ёшлигимча қоламан!

5. Мен қилган ишни бемалол қилавер, барибир меникичалик яхши чиқмайди!

6. Энг қийини, бу ёнингдаги суҳбатдошингнинг сўзларини охиригача тинглаш!

7. Қайсарлик, бу чегара эмас!

8. Вазиятни осонликча бошқариш мумкин, лекин ўз ҳиссиётларингни бошқариш қийинроқ!

9. Битта ҳамал яхши, иккита ҳамал жуда кўп!

10. Биринчи бўлиб ҳужум қилмайман. Лекин, менга ҳужум қилишса жим қараб ўтирмайман!

САВР (21.04. –21.05)

1. Буюм сотиб олиш учун пулни аямайман, лекин сайр учун қизғанаман!

2. Менга бировнинг нарсаси керак эмас, меникига ҳам тегишмасин!

3. Оч қорним, тинч қулоғим!

4. Биров сенга тегмаса, сен ҳам унга тегма!

5. Чиройли қуёш ботишини кўргандан кўра, чиройли диванда ўтирган яхши!

6. Овқат танлаш, бу жиддий масала!

7. Яхши қўзи икки онанинг сутини ичади!

8. Иккинчи бўлиб юрсанг, кучингни тежайсан!

9. Бир марта фойдаланиладиган буюмларга тоқат қила олмайман!
10. Дегустатор, таъм билувчилик менинг ҳақиқий унвоним!

ЖАВЗО (22.05 – 21.06)

1. Бугун мен кечагидек эмасман.

2. Ким вазиятни бошқара олса, ўша ҳамма маълумотга эга бўлади.

3. Битта ақл яхши, иккинчиси ундан ҳам яхши, агар иккаласи битта одамга тегишли бўлса.

4. Дам у ерда, дам бу ерда. Ҳамма ерда ҳозиру нозир.

5. Фикр ва ғоя, булар худди маҳсулотга ўхшайди. Туриб қолса, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.

6. Уйда битта телевизор ва телефон бўлса яхши, лекин 3 та бўлса янада яхши.

7. Ким улгуролмади, демак, кеч қолди.

8. Ҳамма нарсага тез улгуришим керак.

9. Ҳамма нарсага жавобгар бўла оламанми? Жавоб беролмайман.

10. Ҳамма нарсанинг сони кўп бўлишини ёқтираман, чунки сифатга вақт етишмайди.

САРАТОН (22.06 – 22.07)

1. Менинг уйим, менинг қўрғоним.

2. Бошқаларга энагалик қилиш, менинг ҳақиқий унвоним.

3. Ҳамма нарса ғамланган бўлиши керак, сабр ҳам, мураббо ҳам.

4. Ким сабр қилса, мақсадига етади.

5. Дўстлар билан уйда учраш, кафеда эмас.

6. Ҳеч нарса егуликка тўла музлаткичдек юрагингни қиздира олмайди.

7. Пул йиғиб, арзийдиган нарса сотиб олган яхши.

8. Ҳеч қаерга яшириниб бўлмайдиган жойда яшаш қийин.

9. Бутун ўтмишимни йиғиб, ўзим билан олиб юраман.

10. Наҳотки 20 йилда кийим ёки пальто эскирса? . .

АСАД (23.07 – 22.08)

1. Мен ҳаммани ёрқин ҳаётга етаклайман . . .

2. Мени қўллаб, қувватлашларини ёқтираман.

3. Ўзингни яхши тутиш қоидасига риоя қилиш, ярим муваффақият демак.

4. Асадларга қуёш нур сочади.

5. Эшикка номимнинг чиройли ёзилиши, ҳар қандай пулдан афзал.

6. Пул топишни ёқтираман ва сарфлашни эса янада кўпроқ.

7. Уйда рояль бўлгани яхши, ҳеч ким ундан фойдаланмаса ҳам.

8. Кўринишим мулойим бўлгани билан, аслида юрагимда ҳақиқий ҳокимман.

9. Агар иш қилишим керак бўлса, катта иш қилишим керак.

10. Сизга қуёш нима учун керак, агар ёнингизда мен бўлсам?!

СУМБУЛА (23.08 – 23.09)

1. Сабр ва меҳнат билан ҳамиша ғолиб бўлиш мумкин.

2. Камтарлик — инсон зийнати.

3. Ҳамма ўзи учун яшаса ҳам, кимгадир хизмат қилади.

4. Менга тартиб керак, фикрларимда ҳам, ошхонада ҳам.

5. Менга бир-биримиз учун яратилганимизни исботли равишда асослаб бер.

6. Қийшиқ турган ҳар қандай буюм мени асабийлаштиради.

7. Кўпчилик ичида ҳаяжонланаман.

8. Мен уммондан игна изламайман.

9. Ҳар бир Сунбулада ҳақиқий инсон яшайди.

10. Кўзга ташлангандан, назардан четда бўлиб, бошқаришни яхши кўраман.

МЕЗОН (24.09 – 23.10)

1. Ҳамроҳсиз, худди қўл-оёқсизга ўхшайман.

2. Энг ёмон кўрганим, бу баҳслашиш.

3. Шартга кўниб, ғолиб чиқ.

4. Фақат аҳмоқларгина принципга амал қилишади.

5. Ҳар қандай одамни ҳар қандай ишга қизиқтира оламан.

6. Гўзаллик оламни қутқаради.

7. Ҳамма ишни кайфиятга қараб бажараман.

8. Энг қийини бу, танлаш! Қарор қабул қилиш жуда қийин!

9. Ҳамманинг устидан ҳукмрон бўла олмадимми, демак, ҳаммасига нуқта қўйиш керак.

10. Ўзим ҳам билмайман қайси тарафдалигимни, ўзимизникилар ёки рақиб тарафда?

АҚРАБ (24.10 – 22.11)

1. Афсус, ҳеч кимни чақиб ололмаяпман.

2. Ҳар бир воқеа дивандагидек бўлади, ҳаммасида яширин пружиналар бўлиши керак.

3. Жилмайиш учун ҳам сабаб бўлиши керак.

4. Ҳамма нарсадан халос бўлиш мумкин, лекин ўз туйғуларингдан эмас.

5. Мен севги қўшиғини келишув майдонида айтаман.

6. Ҳамма ҳам менинг қарашимга дош беролмайди.

7. Менинг туйғуларим камдан кам юзага чиқади, худди камдан кам уммон юзасига чиқадиган наҳанг каби.

8. Дунё рицарларсиз ўзини йўқотади.

9. Ер юзидан ҳали меҳмонхоналар йўқолиб кетмаган.

10. Мен кактусга ўхшайман, фақатгина назарим тушган одамларгагина чиройли гулим очилади.

ҚАВС (23.11 – 21.12)

1. Яхши одамлар кўп бўлиши керак.

2. Ким дилимни оғритган бўлса, кечира оламан.

3. Энг яхши дам олиш, бу саёҳатга чиқиш.

4. Энг катта муаммо, бу масштаб.

5. Менинг идеалим — оқ от минган шаҳзода.

6. Мендан ранжиб бўлмайди.

7. Виждон азоби, нима у?

8. Масъулият фақат ўртада турган одамларга керак.

9. Олдиндан безовта бўлиш аҳмоқлик, вазиятга қараб кўриб чиқамиз.

10. Масъулиятли киши эмас, киши масъулиятли бўлиши керак.

ЖАДИЙ (22.12 – 20.01)

1. Мен марафончиман.

2. Жанг майдонида ёлғиз жангчиман.

3. Қонунни бузма.

4. Менга кўп нарса керак эмас. Менинг бойлигим, бу муваффақиятларим ойнаси.

5. Ҳаёт худди поездга ўхшайди. Ҳар бир бекат аниқ ёзилгандек келади.

6. Уйда ўтириб, узоқдаги мамлакатлар ҳақида гапириш ёқимли, албатта.

7. Ҳақиқий Тоғ эчкиси сабрли бўлади.

8. Умр бўйи юқорига интилиш керак, ўша ердан бир марта ерга қараш учун.

9. Фақат мен йил сайин ёшараман.

10. Мени ширин таомлар билан алдаб бўлмайди.

ДАЛВ (21.01 – 19.02)

1. Бошқаларга ўхшаш жуда зерикарли.

2. Агар сени мен кашф этган бўлсам, сен ҳам мен хоҳлагандек бўл.

3. Яхшилаб ўйлаб кўриш — аҳмоқлик.

4. Келажак албатта, ажойиб бўлиши керак.

5. Фаришта бўлиш қийин ва керак ҳам эмас.

6. Яхши ният қилиш, яхши ишдан яхши.

7. Янгилик яратиш учун, аввал эски урф-одатларни унутиш керак.

8. Севги! Ҳаётда ундан ҳам муҳим нарсалар бор.

9. Аввал дўстлар, кейин оила… Вақт қолса, албатта.

10. Мендан сахий ва мендан ғайратли инсон йўқ оламда.

ҲУТ (20.02 – 20.03)

1. Ҳамдардлик билдириш, ёрдам беришдан кўра муҳимроқ.

2. Ҳар хил фойдали ичимликлар, айниқса, сут жону дилим.

3. Тартиб-қоидани зерикарли одамлар ўйлаб топишган.

4. Бугунги ишни эртага қўйма. Шунда индинга иш камроқ бўлиши мумкин.

5. Мен ваъда бермай бажаришим мумкин.

6. Шошиб иш қилиш, худди овқатни чайнамай ютиш билан тенг.

7. Ҳаммани тушунишим мумкин, фақат ўзимни эмас.

8. Арча шамолга қарши тура олади, бақувват қайин эса қулаб тушиши мумкин.

9. Ҳамма менинг доим бандлигимни билади, лекин нима билан бандлигимни ҳеч ким билмайди.

10. Менга хўжайинлик қилишга уринманг, бўлмаса, балиқ каби сирғалиб чиқиб, сузиб кетаман.

Манба: Diydoraziz.uz
Эшикка, Энг, ярим, одамлар, кўриш, қилишади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 312
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 473
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 314
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 349
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 426
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар