«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 19:39
ЎЗO‘Z

Тошкентда кимлар прописка қилиниши мумкинлигига ойдинлик киритилди

27 сен, 12:09 11 288 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда кимлар прописка қилиниши мумкинлигига ойдинлик киритилди «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати» га ўзгартишлар киритилди, дейилади "Кун" нашри хабарида.

Ўзгартишлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 22 августда қабул қилиниб, 25 августда Сенат тасдиғидан ўтган, 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ киритилди.

Унга кўра, пойтахт ҳудудида прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлганлар доираси торайди. Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганларнинг фақат эри ёки хотини, вояга етган турмуш қурмаган фарзандлари, ўзаро ва (ёки) илгариги никоҳдан дунёга келган вояга етмаган фарзандлари ҳамда асраб олинган фарзандларигина доимий пропискадан ўтишлари мумкин бўлади.

Norma.uz нашри томонидан изоҳланишича, муқаддам пропискага қўйилганидан сўнг унинг биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари ҳам доимий прописка олиши мумкин эди. Масалан, ота ўз ўғлини пропискага қўйгач, уйга ўғилнинг онаси (агарда аввал рўйхатнинг 5-банди бўйича отасининг хотини сифатида пропискадан ўтмаган бўлса), она томондан бобоси ва бувиси, унинг турмуш ўртоғи, ёши ва оилавий ҳолатидан қатъи назар, барча фарзандлари доимий рўйхатдан ўта олар эди.

Эндиликда худди шундай вазиятда ўғилнинг фақат қуйидаги қариндошларигина пропискага қўйилиши мумкин: унинг рафиқаси, оила қурмаган (уйланмаган ва турмушга чиқмаган) вояга етган фарзандлари ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек асраб олинган фарзандлар.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Доимий пропискаси бўлмаган фуқароларнинг кўчмас мулкни умумий мулк асосида олиши тақиқлаб қўйилиши мумкин 16 мар, 16:54
  • Прописка тартиби соддалаштирилди 24 дек, 15:23
  • Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ходимлари Тошкентда доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилди 10 апр, 19:25
  • Давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин 17 окт, 13:46
  • Ажрашиш Тошкентдаги доимий прописка бекор қилинишига сабаб бўлади 27 апр, 00:19
  • Ер участкасини ўзлаштириш муддати ўзгартирилди 25 авг, 13:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мутахассислар қаришни секинлаштирувчи маҳсулот номини маълум қилишди 05 июл, 19:18 0
  • Атамбоев ва бошқалар — панжара ортига равона бўлган президентлар (фото) 05 июл, 18:55 1
  • Туркияда янги қанотли ракета синовлари якунланди (видео) 05 июл, 18:30 0
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 10 мингга яқинлашмоқда 05 июл, 18:10 0
  • Шифокор коронавируснинг иккинчи тўлқини қачон юз бериши мумкинлигини айтди 05 июл, 17:46 106
  • Британияда D витамини коронавирусга чалиниш хавфини камайтириши мумкинлиги тахмин қилинди 05 июл, 17:23 137
  • Коронавирус: Эронда аянчли рекорд янгиланди 05 июл, 17:00 467
  • Ғузор ҳокимлиги ҳамширани ташвишлантирган муаммо асоссиз эканлигини маълум қилди 05 июл, 16:35 307
  • Ҳиндистонлик эркак коронавирусдан ҳимояланиш учун ўзига 4 минг долларга тилла ниқоб ясаттирди 05 июл, 16:10 221
  • Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин турмуш қурган Болливуд юлдузлари (фото) 05 июл, 15:46 376
  • Қироллик коронавирус тарқалишига қарши кўз кўриб, қулоқ эшитмаган усуллардан фойдаланмоқда 05 июл, 15:25 945
  • Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди 05 июл, 15:00 472
  • Бўлимлар