«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:36
ЎЗO‘Z

Ҳушёрликка чорловчи бир фитна: қайнотани “ота” ёки “дадажон” деб чақирганларга Аллоҳнинг лаънати бўладими?

26 сен, 12:55 15 816 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳушёрликка чорловчи бир фитна: қайнотани “ота” ёки “дадажон” деб чақирганларга Аллоҳнинг лаънати бўладими? Savollar.islom.uz савол-жавоблар сайтидаги бир мурожаат диққатимизни тортди. Унда портал фойдаланувчиларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Аллоҳ раҳматига олсин) ҳазратларига қуйидаги саволни йўллаган:

“Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Ушбу ҳадисларни тушунтириб берсангиз:
“Бир киши у отаси эмаслигини билиб туриб чақирса, у биздан эмас, у дўзахдан ўзига жой тайёрласин”.
Бухорий,Муслим ривояти.

“Отасидан бошқани ота деб чақирса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин ва фаришталарнинг ва ҳамма инсонларнинг, ундан қиёмат кунигача нафли ҳам, фарзи ҳам қабул бўлмайди”.

Бу ҳадисга асосан айрим одамлар қайнотани ҳам “ота” деб бўлмайди, деб фатво чиқаришибди. Бу фатво тўғрими?”

Жамият ичра кенг тарқалган, шу билан бирга, урф-одатларнинг ажралмас қисмига айланган, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида учрайдиган бу ҳолатга шайх

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан қуйидагича жавоб қайтарилган:

“Сиз ушбу саволингиз ила жамиятимиздаги ўзи кўпчиликка сезилмас, аммо ўта даҳшатли муаммони кўтаргансиз. Бунинг учун алоҳида ташаккур.

Энди мазкур муаммо ҳақида бир-икки оғиз сўз айтиб ўтишимиз керак бўлади. Бу муаммо диний илмлардан, араб тилидан бехабар одамларнинг китоб ёзиши, таржима қилиш ва шунга ўхшаш ишларидан иборатдир. Баъзи бир ҳадисларнинг таржимаси туфайли ҳаром нарса ҳалолга айланиб қолгани ҳам аччиқ ҳақиқат. Мисол учун, “Саҳиҳ Бухорий”нинг таржимасида калтакесак ҳалол деган тарзда ҳадис таржима қилинган. Таржимон “Зобб” деган ҳайвонни калтакесак деб ўйлаган ва шундай таржима қилган. Зобб ҳалол, аммо калтакесак ҳаромлиги сал диний илми бор одам учун сир эмас.
Бунга ўхшаш ҳолатлар бошқа таржималарда ҳам кўп учраб туради.

Агар таржима тўғри бўлса ҳам, қуруқ таржиманинг ўзи одамларнинг бошини айлантиради, турли чалкашликларга олиб боради ва ихтилофлар ҳамда уруш-жанжаллар келиб чиқишига сабаб бўлади. Буни барча уламолар қайта-қайта таъкидлаганлар ва таъкидламоқдалар.

Сиз кўтарган масалага келсак, афтидан ҳадис матнини таржимадан кўчирганга ўхшайсиз. Қайси имомлар ривояти эканини ёзганингиз ҳам шунга далолат. Ҳақиқатда, мазкур икки улуғ имом шу маънодаги ҳадисга ўхшаш ҳадисни ривоят қилишган. Аммо таржима маънони қўпол тарзда бузган.

Имом Бухорийнинг ривоятида арабча матн қуйидагича:

عَنْ سَعْدٍ - رضى الله عنه - قَالَ سَمِعْتُ النَّبِىَّ - صلى الله عليه وسلم - يَقُولُ « مَنِ ادَّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ ، وَهْوَ يَعْلَمُ أَنَّهُ غَيْرُ أَبِيهِ ، فَالْجَنَّةُ عَلَيْهِ حَرَامٌ » .

Унинг тўғри таржимаси “Ким отасидан бошқани отаси эмаслигини билиб туриб, отам деб даъво қилса, жаннат унга ҳаромдир”, бўлади.

Бу ерда таржимон “Иддаъо” даъво қилиш сўзини “даъо” чақириш сўзига алмаштириб қўйган. Оқибатда ким отасидан бошқага “ота” деб муржаат қилса, жаннат унга ҳаромдир”, деган маъно чиққан. Аммо бу катта ёшдаги қарияларга ҳурмат юзасидан “отахон” ёки “отажон” деб мурожаат қилганга ҳам жаннат ҳаром бўлади, дегани эмас.

Сиз буни сўраб яхши қилибсиз. Аммо сўрамай фатво бериб кўпчиликни паришон қилганлар ҳам бор.

Бир киши ташвишли ҳолда қабулимга кирди. Хатарли масала чиқиб қолди. Ҳозир вилоятда телефонда кутиб туришибди. Бир неча оила бузилиб кетмоқда. Тезроқ жавоб беришимиз керак! Сиздан сўрашни менга ҳавола қилишди, деди. Бир отинча мен фалон, фалон китобларда ўқидим, деб арабча китобларнинг номини айтиб, ким отасидан бошқага ота деб мурожаат қилса, кофир бўлади, дебти. Қайинотасини ота дейдиган келинлар бор экан шуларнинг оиласи бузилиш арафасига келиб қолибди.

Жоҳилликнинг даражасини қаранг! Чаласоводликнинг касофатини қаранг. Илмсиз фатво беришнинг офатини қаранг! Шунинг учун ҳам, Набий алайҳиссалом “Фатвога журъатлироғингиз, дўзахга журъатлироғингиздир” деганларда!

Ҳаммамиз яхши англаб етишимиз керак бўлган ҳақиқатлардан бири диний таълимни яхши ўзлаштириб устозлардан рухсат олмаган кишилар, диний китоб ёзиш, таржима қилиш, ваъз қилиш ва фатво бериш ишларига яқин келмасинлар.
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!”

Манба: Kun.uz
имомлар, матнини, Энди, китобларнинг, қарияларга, саволингиз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 240
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 134
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 153
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 128
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар