«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:58
ЎЗO‘Z

Пан Ги Мун: Зўравонлик ва зиддиятлар дунёга 13 триллион доллардан қимматга тушди

22 сен, 12:07 6 512 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пан Ги Мун: Зўравонлик ва зиддиятлар дунёга 13 триллион доллардан қимматга тушди Дунё ҳамжамияти 2015 йилда зўравонлик ва зиддиятлар туфайли тахминан 13,6 триллион долларга тушди. Бу ҳақида БМТ бош котиби Пан Ги Мун чоршанба куни жаҳон ташкилотининг Тинчлик фондини қўллаб-қувватловчи конференцияда маълум қилди.

"Иқлимнинг ўзгариши, иқтисодий инқирозлар ва молиявий йўқотишлар, ўсиб бораётган тенгсизлик ҳамда ёшлар орасидаги хавф даражасига етаётган ишсизлик зиддиятларга сабаб бўлади ва инсонларга жуда кучли таъсир кўрсатади", - деди Пан Ги Мун. - Узоқ танаффусдан сўнг зиддиятлар сони кўпая бошлади. Давлатлараро урушлар камайган бўлса-да, мамлакатларда ички тўқнашувлар юзага келмоқда, кўп ҳолатларда уларга ташқи кучлар ва нодавлат субъектлар жалб қилинмоқда".

"Экспертларнинг баҳоларига кўра, 2015 йилда зўравонлик ва зиддиятлар дунёга тахминан 13,6 триллион долларга тушди, - деди бош котиб. - Бу сайёрамизнинг ҳар бир кишиси бошига 1,8 минг доллардан тўғри келади". "Фақатгина 2015 йилнинг ўзида дунё ҳамжамияти тинчликпарвар операциялар ва зиддиятлардан жабр кўрган кишилар ҳамда қочқинларга инсонпарварлик ёрдами учун 34 миллиард доллар сарфлади", - дея таъкидлади БМТнинг маъмурий раҳбари.

Пан Ги Мун инсонпарварлик эҳтиёжларига ўз вақтида қилинган харжлар фоижиали воқеаларнинг олдини олиши мумкинлигини таъкидлади. Шу муносабат билан бош котиб давлатларни БМТ Тинчлик фондига кўпроқ пул воситалари ўтказишга чақирди. "У дунё бўйлаб миллионлаб кишиларга ёрдам беради", - дея таъкидлади бош котиб.

БМТ Тинчлик фонди 2006 йилда 250 миллион доллар устав капитали билан таъсис этилган. У урушни бошдан кечирган мамлакатларни қайта тиклаш ва тинчликни мустаҳкамлаш учун сарфланади.

Манба: Kun.uz
орасидаги, миллион, бошлади, тушди, зиддиятларга, олиши




Мавзуга оид янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 1
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 96
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар