«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:04
ЎЗO‘Z

Париждаги “IFTM Top Resa – 2016” кўргазмаси иштирокчилари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдиришмоқда

21 сен, 09:10 6 532 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Париждаги “IFTM Top Resa – 2016” кўргазмаси иштирокчилари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдиришмоқда 20 сентябрь куни Париж шаҳрида “IFTM Top Resa – 2016” халқаро сайёҳлик кўргазмаси очилди. Унда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти кенг намойиш этилмоқда. "Кун" нашри бу ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов бошчилигида туризм соҳасини ривожлантиришга доир амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда ички ва халқаро туризм тобора кенгайиб, сайёҳлик оламининг янги йўналишлари кашф этилди. Мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорлик, ўзбекона меҳмондўстлик, замонавий туризм инфратузилмаси ҳамда дам олиш масканларида йўлга қўйилган юксак сифатли хизматлар сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда.

“IFTM Top Resa” - дунёдаги энг йирик ва нуфузли халқаро кўргазмалардан бири. Жорий йилда ушбу кўргазмада АҚШ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Бразилия, Россия, Беларусь, Вьетнам, Ҳиндистон, Исроил, Эрон ва бошқа мамлакатлардан 1500дан зиёд сайёҳлик фирма ва компаниялари ўз хизматларини таклиф этмоқда. Кўргазма сайёҳлик саноатининг барча замонавий йўналишларини ўзида жамлаган.

Франция пойтахтидаги “Porte de Versailles” кўргазмалар залида ўтказилаётган нуфузли туризм форумидан жой олган “Ўзбекистон” миллий стенди ўзига хос кўркам дизайни, безаклари ва мазмунан бойлиги билан иштирокчилар эътиборини тортмоқда. Унда мамлакатимиз тарихий обидалари, халқимизнинг миллий анъана ва қадриятлари акс эттирилган. Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига оид ранг-баранг маълумотлар, халқ ҳунармандчилиги буюмлари ярмарка иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мазкур халқаро кўргазма жаҳон ҳамжамиятини мамлакатимиз сайёҳлик саноати имкониятлари билан кенг таништириш, хорижнинг сайёҳлик компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, икки ва кўп томонлама манфаатли шартномалар тузиш, сайёҳлик бизнес ривожининг тенденцияларини аниқлаш, жаҳон сайёҳлик бозоридаги янгиликлар ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиш ҳамда бу борада ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини яратади.

Манбага кўра, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти мавзусида тақдимот ўтказилган. Тадбирда икки мамлакат туристик ташкилотлари ўртасида битимлар имзоланган.
қизиқиш, кўркам, имзоланган, ҳамда, мамлакат, тақдимот




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар