«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:01
ЎЗO‘Z

Мева ва сабзавот экспортёрларига валюта тушуми миқдори камайтирилди

20 сен, 12:37 7 714 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мева ва сабзавот экспортёрларига валюта тушуми миқдори камайтирилди Янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилувчи Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари учун валюта тушумини мажбурий тартибда сотиш миқдори икки баробарга камайтирилди. Президент в. б. Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, 20 сентябрдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан катъи назар, экспорт қилувчи корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотишни амалга оширади. Бунгача эса мазкур кўрсаткич 50 фоизни ташкил этар эди.

Қарорда янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган. Қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилади ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштирилади.

«Узагрожкспорт» ихтисослаштирилган ташки савдо компаниясига янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар, импорт қилувчилар (Вазирлар Маҳкамаси карорлари билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича) манзилига чиқариш ва сотиш ҳуқуқи берилди.
компаниясига, мазкур, классли, экспортёрларига, қайта, Вазирлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 101
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар