«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:13
ЎЗO‘Z

Британиялик талабанинг ихтироси дунёдаги миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин

16 сен, 13:10 7 622 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британиялик талабанинг ихтироси дунёдаги миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин 22 ёшли британиялик талаба деярли барча шароитларда фойдаланиш мумкин бўлган портатив қурилмани ихтиро қилди, дейилади "Кун" нашрида. Унинг ихтироси мобиль совутгич саналади. Олимлар фикрича, қурилманинг асосий фойдали жиҳати – зарур ҳароратда дори воситаларини сақлаш имкониятидир.

Қурилма муаллифи Лафборо университети талабаси Уилл Бродвей. Ёш ихтирочининг айтишича, у ўз технологияси ортидан фойда кўриш ниятида эмас. «Мен доим инсонларга чинакамига зарур бўлган буюмни яратишни орзу қилганман. Энди менда бу имкон бор», — дейди талаба.
Уилл яратган ихтироси учун рағбатлантирилди. Ёш кашфиётчи бутун дунё бўйлаб ихтирочи-талабалар ўзаро беллашадиган анъанавий Дайсон мукофотини қўлга киритди. Мобиль совутгич 30 кун давомида Цельсий бўйича 2 дан 8 гача бўлган муқобил ҳароратни кўтара олади.

Қурилма қашшоқлик ва можаролар ботқоғидаги мамлакатларда янада керакли бўлади. Технология аммиак ва сувни иситиш натижасида ишлайди. Натижада буғ ҳосил бўлади ва асосий ерга совуқликни етказиб беради. Уиллнинг ҳисоби бўйича, мобиль совутгич йилига 1,5 миллиондан ортиқ инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Айни дамда Уилл ўз ўқишини тамомлашга бор эътиборини қаратган. Шундан сўнг у ўз ихтиросини мукаммаллаштириш истагида. Ҳозирча мобиль совутгич фақат вакциналарни ташиш учун ишлатилади. Бироқ Уилл айрим ўзгаришлар технология имкониятларини кенгайтиришига ишонч билдирмоқда.

«Трансплантация учун донорлик қонлари, тана аъзолари – буларнинг барчаси ҳали ҳам узоқ муддатгача совуқ ҳароратда сақлаб бўлмайдиган совутилган пакетлар ёрдамида олиб келинади. Менинг совутгичим бу ва бошқа муаммоларга ечим топади», — деб айтди Уилл.
[media=https://youtu.be/aeW76Jequag]
ечим, инсонларга, ишлатилади, совуқликни, нашрида, кашфиётчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 400
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 76
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 86
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар