«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:13
ЎЗO‘Z

Ёрингизни яхши биласизми?

15 сен, 15:40 11 880 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёрингизни яхши биласизми? Жуфти ҳалолимизга оила қўрғонимизнинг устуни, фарзандларимизнинг отаси, суянчиғимиз деб қарашга одатланганмиз. Аммо шундай дақиқалар бўладики, турмуш ўртоғимизни умуман танимай қоламиз! Худди ёнимизда бутунлай бегона кимса ўтиргандек... Сиз ҳам шундай вазиятга ҳеч тушганмисиз?! Келинг, қуйидаги тест ёрдамида ёримиз билан қанчалар яқин эканлигимизни аниқлаймиз!

1. Сизга эрингиз шахсий сирларини ишониб, айтиб берадими?
2. Жуфти ҳалолингизга хуш келадиган рангни биласизми?
3. Сизнингча, турмуш ўртоғингиз тушкунликка тушганида ёки асабийлашаётган вақтида ўзини қўлга олишни биладими?
4. Эрингизнинг вазни ҳозирда неча килограмм эканлигидан хабардормисиз?
5. Сизнинг қайси фазилатларингизни умр йўлдошингиз кўпроқ қадрлашини биласизми?
6. Энди эса аксинча, сизнинг қайси хатти-ҳаракатларингиз эрингизни ғашини келтиришини айта оласизми?
7. Жуфтингиз айнан қайси таомни иштаҳа билан истеъмол қилишини биласизми?
8. Ҳар кимнинг ўзига хос нозик жиҳатлари бўлади. Турмуш ўртоғингиздаги ана шундай томонлар сизга ошкорми?
9. Куннинг исталган вақтида сиздан умр йўлдошингиз нима билан банд эканлиги сўралса, ўзингизни «Аниқ жавоб бера оламан», деб ҳисоблайсизми?
10. Эрингиз нималардан қўрқиши ёки қандай ҳолатлар уни безовта қилиши мумкинлигини биласизми?

Йўриқнома: ҳар бир «ҲА» деб берган жавобингиз учун — 5 балл, «ЙЎҚ» жавоби учун эса — 0 баллдан ёзинг.

Натижа:
40-50 балл
Табригимизни қабул қилинг! Сиз ҳақиқатан ҳам турмуш ўртоғингизни феъл-атворини беш бармоғингиздек биласиз. Унинг кўнглини олиш йўлларидан хабардорсиз. Бу эса сизнинг нақадар тадбиркор, сабр-тоқатли ва эрингизни чин дилдан севишингиздан дарак беради. Ёки бу натижага узоқ йиллар давомида бирга яшаб, тажриба тўплаб эришгансиз. Ҳар икки ҳолатда ҳам келажакда сизни бахтли ҳаёт кутаётганини аниқ айта оламиз!

30-35 балл
Яхши натижа, аммо бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин! Жуфтингиз феълидаги кўп жиҳатлар сизга аён. Лекин бу билан сиз уни ҳар томонлама биламан деб айтишингиз учун эрталик қилади. Маслаҳатимиз, унинг фазилатларига ҳам эътиборли бўлинг!

20-25 балл
Оилангиз ҳақида шундай дейишимиз мумкин: бир эркак ва аёлни мажбурлаб, бир кемага ўтказишган-у, узоққа сафарга жўнатишган. Бирга тинчликда яшаш учун улар бир-бирининг феълини ўрганишдан бошқа чора топа олмаган. Сизга бу таърифлар мос келадими? Сиз севимли ёр бўлиб яшашни истамайсизми? Маслаҳатимиз, эрингизни қизиқишлари, орзу-умидлари, мақсади ҳамда келажак режалари билан танишинг!

20 баллдан кам.
Агар яқиндагина оила қурган келинчак бўлмасангиз, ўзингиз учун SOS тугмачасини босинг! Эрингиз билан бутунлай қизиқмаслигингиз яхшиликка олиб келмайди. У билан кўпроқ мулоқотда бўлишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда, бир-бирингиз учун бегоналарга айланиб қолишингиз ҳеч гап эмас!

Манба: darakchi.uz
қизиқишлари, таомни, ўрганишдан, асабийлашаётган, танишинг, исталган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 92
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 247
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 135
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 155
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 130
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар