«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:48
ЎЗO‘Z

Қатиқ ичинг, қаримайсиз!

15 сен, 15:35 15 178 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қатиқ ичинг, қаримайсиз! Ҳар биримизнинг рўзғоримизда топиладиган, фойдали ичимлик – қатиқдир. Табобатда ушбу ичимликнинг бир қанча хусусиятлари эътироф қилинади.

– Олимларнинг бир қатор илмий тадқиқотлари натижасига кўра қатиқ сурункали гастрит, атеросклероз, диабет, ишемия, дисбактериоз ва гипертония касалликларининг олдини олишда ажойиб восита саналади. Шифоси учун ҳар куни овқатдан 15 дақиқа ўтиб ичиш тавсия этилади.

– Қатиқ жигар циррози профилактикасида ҳам ўзини оқлай олган. Шунингдек, жигар фаолияти билан боғлиқ хасталикларда ҳам қатиқ ичиш фойдали.

– Тана вазнингизни камайтириш илинжида бўлсангиз, ёғсиз қатиқ аъло восита бўлолади. Қатиққа майда тўғралган редис ва кўкатларни аралаштирсангиз, тайёр салат бўлади.

– Болалар учун ёғли қатиқнинг бир кун аввал тайёрлангани фойдалироқ. Айниқса, қорин оғриқлари, овқат ҳазм бўлиши ва ич кетиши билан муаммо кузатилса, янги ивитилган қатиқ ичилмагани маъқул.

– Мунтазам қатиқ истеъмол қилиш қонда қанд миқдорининг ортиб кетмаслигини таъминлайди. Агар оилангизда қандли диабет билан оғриганлар бўлса, қатиқни канда қилманг.

– Ухлашга ётишдан аввал ичилган бир стакан қатиқ ошқозон-ичакларга ижобий таъсир кўрсатиб, тинчлантиради.

– Асабий ва иштаҳасиз бўлсангиз, эрталаб нонуштадан ярим соат аввал бир стакан қатиб ичиб олинг.

– Юз терингиз қуруқлашиб кетган бўлса, қатиққа озроқ майдаланган кўкатларни аралаштириб, ниқоб ўрнида фойдаланиш мумкин.

– Қатиқнинг тинчланитирувчи ҳамда тетиклаштирувчи ҳусусияти климакс давридаги аёллар, ҳомиладор ва эмизиклилар учун асқотади. Шунингдек, ҳайз олди безовталикларини енгиллаштиришда ҳам қатиқ ичиб туриш фойда беради.

– Узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар куни бир стакан қатиқ ичинг. Шунда организмингиз кун сайин ёшариб бораверади.

Манба: darakchi.uz
диабет, тайёр, ичинг, иштаҳасиз, соат, қуруқлашиб




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 105
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 271
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 180
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар