«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:09
ЎЗO‘Z

Оддий аспириннинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

14 сен, 16:28 27 872 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оддий аспириннинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти Аспирин дориси нафақат оғриқ қолдирувчи, балки рўзғорда бекаларимизга асқатиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Марҳамат, улар билан танишинг!

1. Ҳуснбузарларни йўқотишга ёрдам беради
Аспирин дориси шамоллашни олиш хусусиятига эга бўлганлиги боис, юздаги ҳуснбузарларни камайтириб, терини тинчлантиради. Бунинг учун 2-3 та дона аспирин таблеткаси майдалаб, лимон соки билан аралаштиринг ва юзингизга суринг. Бир дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу суртмани қуёшга чиқишдан олдин суртиб чиқиш мумкин эмас.

2. Ҳашаротларнинг чақишида қичималарнинг олдини олади
Аспирин ҳашаротлар чаққанда келиб чиқадиган шишларни ва қичималарнинг олдини олади. Бир дона таблеткани қобиғини ювиб ташланг. Сўнгра дорининг ичини бирозгина сувга қўшиб мазь ҳолатига келтиринг ва чақилган жойга қўйиб бир неча дақиқа ушлаб туринг.

3. Юздаги тешикчаларни кичрайтиради
Тайёрланиши учун 5 дақиқа вақтингизни олувчи ушбу ниқоб юз терисидаги тешикчаларни кичрайтиради, силлиқлаштиради ва тикислайди. Бунинг учун:
• 7 дона қобиқсиз аспирин таблеткаси;
• 3 қошиқ йогурт ёки сметана;
• 1 қошиқ асал керак бўлади.
Ниқобни тайёрлаб юзингизга суринг, 3-5 дақиқадан кейин ювиб ташланг.

4. Қазғоқларни бартараф этади
Қазғоқларни бартараф этиш учун 2 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир марта ювиш учун мўлжалланган шампунга қўшиб бошингизни ювинг.

5. Аспирин – эксфолиант (пилинг)
2-3 дона аспирин таблеткасини сувга аралаштириб танангизга яхшилаб суриб чиқинг, бироздан сўнг ювиб ташланг, тана териси майинлашади. Агар терингиз нозик бўлса бундай суртмани қўлламаганингиз маъқул, акс ҳолда қизартириб юбориши мумкин.

6. Оёқдаги қадоқларни кетказади
7 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир қошиқ лимон сокига аралаштиринг. Ҳосил бўлган массани пошнангизга қўйинг ва иссиқ ҳолатда ушлаб туринг. 10 дақиқадан сўнгра ювиб ташланг.

7. Сочларни мустаҳкамлайди
Аспирин ҳатто сочларни мустаҳкамлашда ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бир пластинка аспиринни бир пиёла илиқ сувга аралаштиринг, хосил бўлган маскани бошингизни ювгандан кейин яхшилаб қўйиб чиқинг. 15 дақиқадан кейин ювиб ташлашингиз мумкин. Сочларингиз нафақат мустаҳкамланади, балки жилоланиб ялтирайди.

8. Кийимлардаги доғларни йўқотади
Кийимлардаги тердан пайдо бўлган доғларни кетказиш учун аспирин доналарини сувда эритиб ўша жойига суртиб кечга қўйинг. Кейин одатдагидек кийимларни ювиб ташлашингиз мумкин, кийимларингиз асл ҳолатига қайтади.

9. Ваннани ялтиратади
Ваннани тозалаш учун 5 дона аспирин таблеткасини тозалаш воситасига қўшиб ишқалаб қўйинг. Ярим соатлардан кейин ваннани губка билан енгил ювиб ташланг.

10. Атиргулларнинг умрини узайтиради
Атиргуллар турган гулдонга бир дона аспиринни ташланг. Аспирин сувда бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди.

Манба: Даракчи.уз
сўнг, Оёқдаги, ҳақида, пластинка, пайдо, кўпайишига




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 147
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 112
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 196
  • Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар 27 мар, 08:57 139
  • Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар 26 мар, 17:23 72
  • Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради? 26 мар, 15:08 160
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар