«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:37
ЎЗO‘Z

Шойгу: Дунё тартибини АҚШ бузмоқда

13 сен, 13:50 7 599 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шойгу: Дунё тартибини АҚШ бузмоқда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пентагон раҳбари Эштон Картернинг Россияга нисбатан илгари сурган айбловларига жавоб берди. Картер жаҳон ҳамжамиятида мавжуд тартибни Россия бузаётганини айтган эди. Шойгуга кўра, аслида, АҚШ ғарбдаги ҳамкорлари билан бирга дунё тартибини вайрон қилиш учун аста-секинлик билан ҳаракат олиб борган, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

«Айнан АҚШ ва унинг ғарбдаги иттифоқчилари Босния ва Косоводан бошлаб, Ироқ ва Ливиягача босқичма-босқич дунёнинг мавжуд тартиби асосларини бузиб келди. Россия эса, Югославияни парчалашга қаратилган Америка-НАТО амалиётидан бери уларнинг бундай ҳатти-ҳаракатларининг оқибати нимага олиб келишидан ҳар доим огоҳлантириб келган», — дея Картернинг сўзларидан таажжуб билдирган Сергей Шойгу.

Шойгунинг қўшимча қилишича, «Ироқ, Афғонистон, Ливия, бошқа мамлакатларда боши деворга урилганига қарамай, америкалик ҳамкасблар ўзларига етарли хулоса чиқаришмаяпти».

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар «ўзининг хатолари учун масъулиятни мустақил дунёқарашга эга Россия, Хитой ва бошқа айрим давлатларга юклаш ўрнига» стратегиясини ўзгартириши лозим.

Бундан ташқари, Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, «дунё тартибини Америка тартиби» билан адаштирмаслик керак, чунки «дунё тинчлиги ва тартибини сақлаш фақат Пентагоннинг эмас, бутун жаҳон ҳамжамиятининг вазифасидир».
Шайгу, АҚШ, Россия, дунё тартиби, бузмоқда




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар