15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи учун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси таркиби маълум.
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги мураббийлар штаби Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчиларни йил давомида ўтказилган йиғинлар давомида саралаб борди. Словакияда ўтказилган якуний йиғиндан сўнг Олимхўжаев Осиё чемпионатига олиб бориладиган 22 футболчи борасида якуний қарорга келди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичи учун ташланган қуръа натижаларига кўра “D” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда ўзбекистонликларга Шимолий Корея, Таиланд ва Яман ўсмирлар терма жамоалари рақиб бўлади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими:
17 сентябрь: Ўзбекистон – Таиланд (19:30)
20 сентябрь: Яман – Ўзбекистон (15:30)
23 сентябрь: КХДР – Ўзбекистон (18:30)
*Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби:
ДарвозабонларҲимоячиларЯрим ҳимоячиларҲужумчиларМанба:
www.the-uff.com