«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:20
ЎЗO‘Z

Самвел Бабаян: Гейнрих – терма жамоа учун доим борини беришга тайёр

02 сен, 12:55 6 256 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самвел Бабаян: Гейнрих – терма жамоа учун доим борини беришга тайёр Ўзбекистон – Сурия учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян журналистларнинг саволларига жавоб берди.

“Энг аввало, бизни қўллаб-қувватлаб тургани учун мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Йигитлар ғалаба қозониб, байрамни давом эттириш учун қўлдан келган барча ишни қилишди.

Ушбу босқични ғалаба билан бошлаб олдик. Ҳайдаров ва Аҳмедовларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар кичик жароҳатлари бўлсада, матонат кўрсатиб, бор имкониятларини ишга солиб, жамоага ёрдам берди.

Сурия жуда яхши жамоа. Бу ҳақида олдин ҳам айтиб ўтгандим. Балки, маҳорат борасида улар бироз тажрибасиздирлар. Бироқ, курашиш борасида улар жуда яхши таассурот қолдирди.

Биз деярли ярим йиллик танаффусдан сўнг расмий ўйин ўтказдик ва муҳими ғалаба қозондик.

Афсуски, баъзи футболчиларимиз ҳали тўлиқ формага киришиб кета олмадилар. Умид қиламанки, улар кейинги ўйинга тайёр ҳолга келадилар.

Гейнрих ҳали қариб қолгани йўқ. У захирадан тушиб, ўйинни ўзгартириб юбора оладиган футболчи. Унинг паспортдаги ёшини менга аҳамияти йўқ. Муҳими, у терма жамоа учун борини беришга тайёр.

Ҳозирдан бошлаб Қатарга қарши тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Эртага тикланиш машқларини бажарамиз. Қатарга 4 сентябрь куни жўнаб кетамиз. Ўша ўйинда бизга Кримец ҳам ёрдам бериши мумкин бўлади. Кейинги ўйин жуда муҳим ҳисобланади.

Биз охиригача кураша оламиз", - дейди Ўзбекистон миллий терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян.

Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 1
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар