«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:09
ЎЗO‘Z

Олимлар: “Чиройли қизлар эркаклар умрини қисқартиради"

24 авг, 13:36 26 068 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар: “Чиройли қизлар эркаклар умрини қисқартиради" Чиройли аёллар билан муносабат эркакларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса ўз ўрнида гепатит, диабет ва ҳатто импотенция касалликларига сабаб бўлиши мумкин экан. "Валенсия давлат университетининг олимлари шундай хулосага келди", деб хабар қилади “Darakchi” нашри.

Тадқиқот доирасида улар 84 талаба устидан тажрибалар ўтказибди. Иштирокчиларнинг ҳар бири иккита нотаниш, бегона шахс — эркак ва аёл бор хонада судоку ўйини вазифаларини ечиши керак эди.

Тажрибада иштирок этувчининг қонидаги кортизол миқдорини кузатган олимлар қизиқ ҳолатларни кашф этибди. Хонада чиройли (номаҳрам) аёл бўлганида стресс гормонининг даражаси юқори бўлган, бироқ аёл хонани тарк этганида гормон нормал ҳолатга тушган. Агар нотаниш қиз хонага қайтса талаба қонида кортизол миқдори яна ошиб кетган.

Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, чиройли аёл билан беш дақиқа ёлғиз қолиш эркак қонида кўп миқдорда кортизолнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлар экан, бу эса стресс ҳолатидан дарак беради.

Кортизолнинг кўпайиб кетиши ҳужайра метаболизмини ишдан чиқаради, бунинг оқибатида диабет ва гипертония касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлар экан. Оз-оз миқдорда мазкур гормон организмга ижобий таъсир қилиши мумкин: глюкозанинг қонга етиб боришига ёрдам беради, баъзи жойларда қон томирининг торайиши, иштаҳани очиш, шамоллаш ва аллергияга қарши ҳусусиятлари ҳам бор.

Бундай натижаларни кўрган олимлар, чиройли қизлар билан доимий муносабатда бўлиш эркакларнинг саломатлиги учун зарарли эканини эътироф этдилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 325
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 487
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 330
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 359
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар