«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:29
ЎЗO‘Z

Россиялик учувчи Instagram юлдузига айланди

24 авг, 12:56 10 775 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиялик учувчи Instagram юлдузига айланди Инстаграмда S7 авиакомпаниясининг иккинчи учувчиси Юрий Яшин бошқариб борадиган саҳифа машҳур бўлиб бормоқда. У Салехарддан Грециягача, Дублиндан Семейгача (Қозоғистондаги шаҳар, собиқ Семипалатинск) — рейслар орасидаги танаффус вақтида учувчи булутлар орасида баҳайбат "пўлат қуш"дан туриб олинган суратларни жойлаштириб боради.
Юрийнинг отаси ва бобоси ҳам учувчи бўлган. Ўзи эса Ульяновский номидаги фуқаролар авиация институтини тамомлаган.


«Аслида парвоз пайтида суратлар олишга вақт кўп бўлади. Ҳозир авиацияда кема капитани ва иккинчи учувчи ўртасида вазифалар аниқ бўлиб олинади: барча мажбуриятлар тенг тақсимланади. Учувчилар барча ишни бирга бажаришади: ҳужжатларни йиғади, самолётга қуйиладиган ёқилғи миқдори ҳақида қарор чиқаради ва бошқалар», — дейди Юрий НСН ахборот агентлигига берган интервьюсида.



Юрий Canon Mark 2 фотоаппаратида тасвирга олади. Баъзан эса инстаграмга мобиль телефони орқали олинган суратларни ҳам жойлайди.



Учувчи болалигидан сурат олишга қизиқиб келади, ҳаттоки мактаб вақтида фототўгаракларга ҳам қатнаган. Шундан сўнг у ўзига қизил чироқли хонада сирли дунёни очади.




«Instagram саҳифасининг машҳурлигига менинг суратларим таъсирлилиги сабаб бўлди. Мен ҳеч қачон ўз саҳифамни пиар қилмаганман. Мен шунчаки қизиқарли иш билан бандман, ишимни тасвирлайман ва уни инсонлар билан бўлишгим келади», — дейди Юрий.


«Йирик тоғ тизмалари ёки чуқур кўллар йўқ бўлган оддий осмон остида парвоз қила туриб, осмон ва ерда ажойиб суратлар пайдо бўлишини таърифлашга тил ожиз. Қайси йўналиш гўзалроқ бўлишини айтиш мушкул — кўпчилиги атмосфера, фасл ва шаффофликка боғлиқ. Яхши фотосурат рецептини айтиб бўлмайди, сабаби уларнинг ҳар бири бетакрор. Энг катта қадр-қиммат мана шунда», — деб ҳисоблайди Юрий.

Манба: Кун.уз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 93
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 256
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 167
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 380
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар