«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:21
ЎЗO‘Z

Бахтли оилалардаги биз кўрмайдиган 10 та жиҳат

12 авг, 11:17 14 641 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтли оилалардаги биз кўрмайдиган 10 та жиҳат “Бахтли оилаларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди”, — деб ёзганди Лев Толстой “Анна Каренина” романида. Ёзувчи ҳақмиди? Наҳот барча бахтли оилаларда қандайдир умумий хислат бўлса? “Ayol.uz” нашри психологлар фикрига таяниб, бахтиёр оилаларни бирлаштирувчи 10 та одатни санаб ўтди.

Улар бир-бири ҳақида қариндош ва дўстларига шикоят қилмайди

Бахтиёр эр-хотин ўз муносабатларига учинчи шахсларни жалб қилиш керак эмаслигини билади. Агар тушунмовчилик юзага келса, улар бир-бири билан очиқчасига гаплашиб олади. Аёлнинг дугоналари ва эркакнинг дўтлари бетарафликни сақлай олмайди ва муносабатларингизга фақат путур етказиши мумкин, холос.

Улар бир-бирини бошқалар билан солиштирмайди

Бахтиёр эр-хотин бир-бирини борича, барча камчиликлари билан қабул қилади ва севади. Улар бир-бирининг камчиликлари устидан кулмайди, қарашлар ва фикрлардаги тафовутни қабул қилади ҳамда бир-бирига ўсишда ёрдам беради.

Улар ўзини қурбон қилиб кўрсатмайди


Бахтли жуфтликлар бир-бирини ўз муаммоларида айбламайди, аксинча ҳодиса учун жавобгарлик иккаласининг ҳам бўйнида эканлигини англайди.

Улар доим ҳам жиддий эмас

Бахтли оилалар хурсандчилик қилишни, кулишни, ҳазиллашишни, ва шу тариқа ўз муносабатларини янгилашни билади. Ҳаёт уларга қарши чиққанда ҳам улар муаммо устидан кулиш имкониятини топади.

Улар бир-бирини танқид қилмайди ва “эговламайди”

Бахтиёр жуфтликлар бир-бирининг яхши хислатларини кўришга ҳаракат қилади, муаммолар юзага келганда эса нима содир бўлаётганини англашга уринади. Агар жуфтингиз кўнглингизга хуш келмайдиган нарсани қилаётган бўлса, унга бу ҳақда айтишнинг мақбул йўлини топинг. Танқид ва кўз ёши ёрдамида истаган нарсангизга эриша олмайсиз — бунда киши сизни тингламай қўяди ва сизнинг у ҳақдаги паст фикрингизни тасдиқлаш учун қасдма-қасдига иш тутади.

Улар фикрларни ўқишга уринмайди

Бахтли эр-хотин бир-бирига ўз эҳтиёжлари ҳақида қандай маълум қилишни билади. Биз энди катта одамлармиз ва бизда яширинча хафа бўлиш ўрнига, бизга керак нарсани сўрашнинг турли усуллари бор. Агар сизга эътибор етишмаётган бўлса, бу ҳақда билдиринг. Очиқчасига билдириш — баркамол ва мустаҳкам алоқаларнинг асоси.

Улар фақат ўз ролларига “ёпишиб қолмаган”


Бахтли жуфтликлар гендер роллари масаласига жуда қатъий тарзда ёндашмайди. Улар ўзгарувчан ва кўп вазифали бўла олади: бугун сиз овқат пиширасиз, эртага — мен, бугун болага мен қарайман, эртага — сиз ва ҳоказо.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 87
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 368
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар