«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:12
ЎЗO‘Z

Пул билан ҳар кимни юлдузга айлантириш мумкинми?

30 июл, 11:19 7 558 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пул билан ҳар кимни юлдузга айлантириш мумкинми? Бугунги кун шоу-бизнесини кўрган одам хар қандай одамни юлдузга айлантириш мумкин деган хулосага келади. Чиройли ташқи кўриниш, очиқ-сочиқ кийим қарабсизки бўлажак мегаюлдуз тайёр, деб ёзади "DiydorAziz" нашри. Қўлига микрафон тутқазиб қатор шеърни ёд олса бўлди. Фонограммани ҳисобга оладиган бўлсак бу ҳам шарт эмас. Айнан шундай йўл билан порлаётган юлдузлардан бири Амира Алибекова билан шу хусусида суҳбатлашдик. Хонанда биз олға сурган фикр ҳақида шундай деди:

Йўқ, асло. Оллох берган иқтидори бўлмаса у юлдуз даражасига чиқа олмайди деб ўйлайман. Тўғри фикрингизни тушуниб туримман. Демоқчисизки, пул реклама ва яхши прдюссер билан осон юлдуз бўлиш мумкин деб ўйлаётгандирсиз. Лекин, юлдузлик ортида катта меҳнат ва иқтидор, сабр ва жасорат ётади. Пул ва яхши продюссер билан чиққан иқтидорсиз киши узоққа бормайди менимча. Аввалари одамлар бир тийинсиз ҳам катта санаъткор бўлишга эриша олишган. Ёлғизгина иқтидорлари билан, меҳнат қилиб эл оғзига тушишган. Ҳа хозир пул, хомий катта рол ўйнайди, лекин вақтинча. Нима бўлганда ҳам тақдирда юлдуз бўлиш битилган бўлса, у албатта бўлади.

Баъзи санаъткорларимизда исмларини тилга олишни истамайман, яхши ташқи кўриниш, катта пул сарфланган клиплар бор лекин уларда иқтидор сезилмайди.
Бу каби хонандаларфэшн йўналишидаги ўзига хос лойихалар хисобланади. Лекин, мени фикримча уларда ҳам ўзига яраша иқтидор бор. Уларнинг ҳам ўз мухлислари бор бўлса керак.

Кўпгина мухлисларнинг фикрича клипларингизда сизнинг образ, либосларингиз биринчи планда, иккинчи даражада эса клипдаги тасвир, учинчи бўлиб қандай куйлаётганингиз ва тўртинчи ўринда нима ҳақида куйлаётганингиз туради дейишди. Бу фикрга муносабатингиз?
Йўқ мен бу фикрга асло қўшилмайман. Аксинча мен ташқи кўринишимни биринчи планга олиб чиқмайман. Тўғри мени образим имижим борасида ишлаймиз.Бироқ, мен қўшиқларим маъносига биринчи бўлиб ахамият бераман. Қўшиғимга клип ишлайдиган бўлсак уни сюжитига ҳам аҳамият бераман, албатта. Бу фикрларни нотўғри деб хисоблайман.

Лекин, клипларингиз сюжети қўшиқларингиз мазмунига мосмасдек
Тўғри бўлиши мумкин. Бу фақат мени клипларимга тегишли муаммо эмас, бошқаларда ҳам шундай. Мени 90 фоиз қўшиқларим мухаббат хижрон, аламлари, жавобсиз севги ҳақида. Тасаввур қилинг энди клипларим ҳаммаси шу мавзуни олиб чиқса улар зерикарли бўларди. Шунинг учун ҳам трек йўналишида клип оламиз.

Қўшиқларингиз ҳам уқадар мазмунли эмас.
Тўғри, лекин мен 50 ёшли хонанда эмасман-ку, ёшларбоп қўшиқ куйлайман.Бироқ, мени қўшиқларимни мазмунсиз деб ҳам ўйламайман. Масалан, “Умр ўтаверади”, “Нажотимсан”, “Икки сохиллар” каби қўшиқларимни яхшилаб тингласангиз уларда фалсафа мазмун борлигини сезасиз. Мен хар бир қўшиғимга кайфиятимни рухиятимни бериб куйлайман. Уларни одамлар тушуниб тинглашларини хохлардим.

Бироқ, тан олинг клипларда худди моделлардек номоён бўласиз.
Тўғри бўй бастим, тўла эмаслигим билан моделларга ўхшашим мумкин. Лекин моделлардан талаб қилинадиган ташқи кўринишга эга эмасман. Бу сохада умуман ўзимни тасаввур эта олмайман ва хохламайман ҳам. Оллох менга овоз берган ундан фойдаланиб куйлашни истайман. Моделлик мен учун эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 32
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 539
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 444
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар