«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:08
ЎЗO‘Z

Дунё давлатлари аҳолисининг неча фоизи интернетдан фойдаланади? Ўзбекистондачи?

29 июл, 16:00 15 628 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунё давлатлари аҳолисининг неча фоизи интернетдан фойдаланади? Ўзбекистондачи? “Internet Live Stats” интернетдан фойдаланадиган аҳоли сони бўйича 201та давлатнинг рейтиниги тузиб чиқди, деб ёзмоқда "Qalampir" нашри. Мазкур рейтингда Ўзбекистон 37 ўринда қайд этилди. Унда юртимизнинг 51 фоиз аҳолиси яъни 15 453 227 киши доимий равишда интернетдан фойдаланиши ёзиб ўтилган.

Ўзбекистон 2014 йилда мазкур рўйхатнинг 38-ўрнида, 2015 йилда эса 37-поғонасида қайд этилган. Лекин, ўрин ўзгармаганининг сабаби аҳоли сонининг ўсиши билан боғлиқ. 2014 йилда интернетдан фойдаланадиган аҳоли сони 12 миллион 834 мингни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2015 йилда 14 миллион 560 мингга етган.

Ўзбекистонда бир йилда интернетдан фойдаланувчилар сони 6.1 фоизга яъни 893 596 кишига ошган.

Интернетдан фойдаланиш бўйича Хитой (721 миллион), Ҳиндистон (462 миллион), АҚШ (286 миллион), Бразилия (139 миллион) ва Япония (115 миллион) дастлабки бешта ўринни банд этган.

МДҲ давлатлари орасида Россия 6-ўрин, Украина 34-ўрин, Қозоғистон 47-поғона, Белорус 61-ўрин, Қирғизистон 106 ўрин, Тожикистон ва Туркманистон 114 ва 134-поғоналарда қайд этилган.

Маълумотларга қараганда, дунёнинг 40 фоиз аҳолиси интернетга уланиш имкониятига эга. Бу кўрсаткич 1995 йилда 1 фоизидан кам бўлган. 1999-2013 йиллар орасида интернетдан фойдаланувчи аҳоли сони кескин ошган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 153
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 773
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 791
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар