«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2021, 14:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,8 фоизга ўсди

27 июл, 13:30 10 059 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,8 фоизга ўсди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини эълон қилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Унда келтирилишича, 2015 йилнинг биринчи ярмига нисбатан ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,8 фоиз, саноат 6,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,8 фоиз, чакана савдо айланмаси 14,1 фоиз ўсди.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажмини 11,8 фоиз ва пудрат-қурилиш ишлари ҳажмини 17,5 фоизга ошириш имконини берди.

Жорий йил бошидан буён 2016-2020 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури доирасида 6500 та сервис объектлари ташкил этилгани хизматлар ҳажмининг 12,9 фоиз ва ялпи ички маҳсулот таркибида хизматлар улушини 2015 йил биринчи ярмидаги 57,1 фоиздан 57,6 фоизгача ошириш имконини берди.

Юқори иқтисодий ўсиш суръатларига ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицити ва 2,5 фоизни ташкил қилган инфляция даражасининг пастлигини ифода этган макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш орқали эришилди.

Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари

(2015 йилнинг шу даврига нисбатан фоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар
Ўсиш суръатлари

Ялпи ички маҳсулот
107,8

Саноат
106,7

Чакана савдо айланмаси
114,1

Қурилиш ишлари
117,5

Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми
111,8

Қишлоқ, ўрмончилик ва балиқчилик хўжалиги
106,8

Жами хизматлар
112,9




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • 2018 йил учун давлат бюджети тасдиқланди 21 дек, 07:22
  • Ноябрда инфляция 2 фоизни ташкил этди 06 дек, 21:15
  • Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига сафарини бошлади 28 мар, 11:22
  • Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг иқтисодий кўрсаткичларини сарҳисоб қилди 15 янв, 22:28
  • Депутатлар давлат бюджетининг ижросини кўриб чиқдилар 16 сен, 13:52
  • Давстатқўм: 2016 йилнинг 1-чорагида бозор хизматлари ҳажми 18601,6 млрд сўмни ташкил этди 21 апр, 11:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Техасдаги совуқ об-ҳаво нефт нархига таъсир қилди 26 фев, 14:22 0
  • "Странжа". Бугун Жалолов, Зоиров, Батуров ва яна бир нечта боксчиларимиз финал йўлланмаси учун курашади 26 фев, 12:02 106
  • 27 феврал куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда? 26 фев, 11:00 304
  • Ўзбекистонда динозаврларнинг ноёб тури аниқланди 26 фев, 10:00 111
  • Махсус комиссия қатор оммавий тадбирларга рухсат берди 26 фев, 08:30 642
  • Хонанда СанЖай рафиқаси Алиша билан ажрашдими? 26 фев, 08:00 572
  • МИБ: Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди 26 фев, 07:30 219
  • Байден Трампнинг АҚШга киришни тақиқлаш тўғрисидаги буйруғини бекор қилди 26 фев, 07:00 310
  • Пашинян давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилди, Ереванда намойишлар бошланди 26 фев, 00:23 471
  • «Аҳолида 10 миллиард доллар бор» – Содиқ Сафоев бўш маблағдан фойдаланиш зарурлигини айтди 25 фев, 23:55 877
  • Тошкентдаги «Автомойка»дан олиб қочилган «Nexia-3» Андижонда топилди 25 фев, 23:30 409
  • Хитойлик оила «ортиқча» болалар учун катта жарима тўлади 25 фев, 23:00 1 008
  • Бўлимлар