«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:31
ЎЗO‘Z

АҚШнинг Гуленни Туркияга топширилиши бўйича позицияси Туркия билан муносабатлари тақдирини ҳал қилади

27 июл, 01:03 6 178 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШнинг Гуленни Туркияга топширилиши бўйича позицияси Туркия билан муносабатлари тақдирини ҳал қилади АҚШнинг Анқара Туркияда давлат тўнтарувига уринишни ташкиллаштиришда айблаётган мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг Туркияга топширилиши бўйича позицияси турк-америка муносабатларининг келажагини белгилайди, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу, дейилади "Кун" нашрида.

"Гулен ва унинг террорчилик ташкилотига кўрсатилган исталган кўмак Туркия ва АҚШ ҳамкорлиги руҳига тўғри келмайди. АҚШнинг бу ҳаётий муҳим масала бўйича позицияси икки стратегик иттифоқдошлар муносабатларининг келажагини белгилайди. АҚШ ҳукуматидан НАТО бўйича иттифоқдоши бўлган Туркия билан ҳамжиҳатлигини, Гулен ташкилоти фаолиятининг АҚШда тақиқланиши ва унинг ўзини Туркияга топширилишини кутиб қоламиз", деб ёзди вазир Al Jazeera International газетасида чоп этилган мақоласида.

Човушўғлунинг айтишича, турк халқи АҚШ Гуленни яшираётганидан аччиқланмоқда. Човушўғлунинг таъкидлашича, Гулен ташкилоти АҚШдаги хусусий мактаблар фаолиятидан олинган молиявий воситалардан фойдаланиб, Туркиянинг парчаланишига қаратилган ҳаракатларни молиялаштиришда давом этмоқда, шунинг учун Гуленнинг фаолияти Туркия конституцион тартибига хавф ҳисобланади.

Аввалроқ Туркия Гуленни мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда айблаганди ва АҚШдан унинг экстрадиция қилинишини талаб қилган. Гуленнинг ўзи тўнтарувга уринишни қоралаб чиққан ва унга алоқаси йўқлигини айтган. Гулен шунингдек Туркияга топширилишидан қўрқмаслигини айтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 101
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 492
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар