«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:28
ЎЗO‘Z

1 август куни транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди

26 июл, 20:00 7 331 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 август куни транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2016 йилнинг 1 август куни пойтахт Тошкентдаги олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан соат 06.00дан то тест синовлари тадбири тугагунига қадар қуйидаги кўчалар бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланишини маълум қилди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри.

Олмазор туманида:

· Университет кўчаси бўйлаб Форобий кўчасидан Талабалар кўчасига қадар;

· Шифокор 1-тор кўчаси бўйлаб Шифокор кўчасидан ТХАЙга қадар

Мирзо Улуғбек туманида:

· Қори Ниёзий кўчаси бўйлаб Ниёзбек йўли кўчасидан Осиё кўчасига қадар;

Шайхонтоҳур туманида:

- Пахтакор кўчаси бўйлаб;

Учтепа туманида:

· Решетов кўчаси бўйлаб Уйғур кўчасидан Б. Носиров кўчасига қадар;

Яккасарой туманида:

· Шоҳжаҳон кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан Имом-ат-Термизий кўчасига қадар;

· Братислава кўчаси бўйлаб Шота Руставели кўчасидан Юсуф Хос Ҳожиб кўчасига қадар;

· Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси бўйлаб Братислава кўчасидан Боғтепа кўчасига қадар;

Миробод туманида:

· Шаҳрисабз кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шох кўчасига қадар.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг маълум қилишича, тест синовлари бўлиб ўтадиган бошқа жойларда ҳам вазият тақозо этганда, транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 27
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар