«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:08
ЎЗO‘Z

Туркияда мингдан ортиқ мактаб, 15та университет ёпилди

24 июл, 15:25 7 634 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияда мингдан ортиқ мактаб, 15та университет ёпилди 15 июль куни Туркияда бўлган давлат тўнтаришига ҳаракатда ҳукумат Фатҳуллоҳ Гуленнинг қўли борлигини таъкидлаб келмоқда. Туркиянинг собиқ диний етакчиларидан бири, 1999-йилдан бери АҚШда яшаб келаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айбловларини инкор қилмоқда.

Бугун, 23 июль куни Туркия ҳукумати Гулен ҳаракатига алоқадор бўлган 35та тиббиёт институти, 1043та хусусий мактаб, 1229та жамғарма, 19та уюшма, 15та хусусий университетни ёпди. Бу ҳақда “Dailysabah”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Бу Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилингандан буён биринчи қарор ҳисобланади. Мамлакатда 21 июль куни фавқулодда ҳолат тартиби ўрнатилган эди.

Туркия ҳукумати мамлакатдаги 21 738 нафар ўқитувчининг Гулен ҳаракатига алоқадор деб гумон қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркиядаги бир гуруҳ ҳарбийлар иштирокида давлат тўнтариши амалга оширилган эди. Кўп ўтмай исён бостирилди. Унда 200га яқин одам ҳалок бўлди. 1400 нафардан ортиқ одам эса жароҳатланди. Давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинган 10 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар