«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 02:21
ЎЗO‘Z

Фақатгина аёлларга хос бўлган 5 суперқобилият

21 июл, 11:45 15 180 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фақатгина аёлларга хос бўлган 5 суперқобилият Аёл танасининг ўзига хос бўлган сирлари мавжуд. Бугунги кунда дунё олимлари аёллар интуициясининг ишлаш жараёнини, нима учун эрталаб аёлларда бош оғриғи кузатилишини, нима учун уларнинг кўзига дунё эркакларникига нисбатан ёрқинроқ кўринишини ўрганишга киришдилар. Бу ҳақда “Interesno.cc” нашрига асосланиб “Даракчи” маълумот берди.

Дон Жуан эркакларни бир қарашда сезади
Аёллар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, улар енгилтабиат эркакни бир нигоҳ ташлаш орқали сезишади. Австралия миллий университети олимлари ўтказган тадқиқотларда 34 нафар аёл иштирок этган. Уларнинг олдига эркакларнинг 20 та фотосурати қўйилиб, хиёнаткор эркакни аниқлаш талаби қўйилган. Аёлларнинг 62 фоизи хиёнаткорларни тўғри топган.

Рангларни бошқача кўради
Аксарият аёллар эри билан бозорда ўзига кўйлак танлаётганда, турмуш ўртоғи танлаган кўйлакдан жиғибийрон бўлишади. Бу эркакларга қандай кўйлак сотиб олишингизнинг аҳамияти йўқ дегани эмас, улар аёллардан фарқли равишда рангни бошқача кўришади. Нью-Йорк университети олимларининг ўтказган тадқиқотлари бўйича эркак ва аёл бирдай сотиб олган апельсин ранги сўралганда, эркак унинг рангини қизғиш деган бўлса, аёл эса сарғиш деб жавоб берган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу нарса кўз қурилишига боғлиқ эмас, балки мияга боғлиқ экан.

Қутқарувчи оғриқлар
Олимлар аёлларнинг ҳомиладорлик пайтида рўй берадиган токсикозни илмий томондан изоҳлашди. Ҳомиладор аёлларда эрталаб кўнгил айниши ва бош оғриғи она қорнидаги ҳомилани гўштда, балиқда ва товуқ гўштида бўладиган турли зарарли токсинлардан ҳимоя қилиш механизми экан. Бу айниқса, ҳомила ҳали яхши ривожланмаган, илк ойларда кучли бўлади. Токсикоз кучли бўлган ҳомиладор аёлларда бошқаларга қараганда ҳомила тушиш хавфи кам бўлади.

Кучли иммунитет
Аёлларда иммунитет яхши ривожлангани учун уларни заифа деб атаб бўлмайди. Кучли иммунитет кексайиш жараёнини ҳам секинлаштиради,шунинг учун ҳам аёллар эркаклардан кўра кўпроқ умр кўради.

Хавфни ҳис қилиш
Аёллар хавфни эркаклардан илгари сезади, бунинг бош сабаби улар нафақат ўзи, балки туғилажак фарзанди учун ҳам жавоб беради. Япониялик олимлар бир гуруҳ турли ёшдаги эркак ва аёлга илон зўрға кўзга ташланадиган, ҳар хил фотосуратларни тарқатишди. Суратдаги илонни аксарият аёллар пайқаган, эркаклар эса бунга эътибор бермаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 85
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 244
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 154
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 237
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 365
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 60
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 42
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 14
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 19
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 136
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 101
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 103
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 35
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 183
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 222
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 67
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 154
  • Бўлимлар