«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:05
ЎЗO‘Z

“Ўзбекнаво” 40 нафар хонандани қайта тарбияламоқчи

12 июл, 19:24 9 273 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзбекнаво” 40 нафар хонандани қайта тарбияламоқчи Аввалроқ, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан санъаткорлар учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида малака ошириш курслари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда ёш хонандалар институтнинг малакали ўқитувчилари томонидан ташкил этилган дарсларда иштирок этиб, сертификатлар билан тақдирланганди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Куни кеча Миллий матбуот марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида бирлашма Бош директори ўринбосари Муроджон Мажидов жорий йилнинг август ойида 40 нафар хонанда учун маънавият дарслари ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.

“Бундан олдинги дарсларга ақл-ҳуши жойида санъаткорларни жалб қилганимиз яхши бўлди. Боиси кейинги дарсларни ташкил этиш борасида улардан анча фикрлар олдик.

Маънавият соатларини тўхтатиб қўйган эдик. Бугун бунга эҳтиёж ортиб бораётганини ҳис қилган ҳолда яна маънавият дарсларини давом эттирмоқчимиз. Чунки бугунги айрим хонандалар китоб, газета ўқимайди, ТВ кўрмайди. Дунёда кечаётган воқеалардан хабардор эмас. Бундай ижрочиларни эса ўқитиш керак”, дейди Муроджон Мажидов.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бундан аввалги малака ошириш курсларида Фаррух Аҳмедов, Умар Шамсиев, Тоҳир Усмонов, Ботир Яминов, Ягона, Амира Алибекова, Руҳшона каби ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга, таъбир жоиз бўлса, ҳали панд емаган ва ишончни сўндирмаганларни қайта тарбиялаган эди. Балки навбат ўзбек тилини билмай ўзбекча куйлаётган, тарғибот тадбирларига очиқ-сочиқ либосларда бораётган, тўй-ҳашамларда жанжалкашлиги билан тилга тушганларни тарбиялашга етгандир. “Ўзбекнаво” бу борада кўзга кўринарли натижага эришади, деган умиддамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 225
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 307
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар