«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:08
ЎЗO‘Z

Конверсион карталардан нақд пул ечиб олиш чекланди

03 июл, 03:42 7 884 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Конверсион карталардан нақд пул ечиб олиш чекланди Ўзбекистон банклари 1 июлдан конверсион карталардан фойдаланишга чеклов жорий этди. Мазкур маълумотни «Газета.uz» мухбирларига бир қанча банклар вакиллари тасдиқлади.

Банкоматларда конверсион карталардан нақд пул ечиб олишда ойига 300 АҚШ доллари ҳажмида меъёр белгиланди (авваллари кунлик меъёр 100 доллар эди).

Бундан ташқари, учта мамлакат — Туркия, Хитой ва БААда конверсион карталар улгуржи ва чакана савдо муассасалари терминалларида тўлов учун қабул қилинмайди. Бир вақтнинг ўзида, аввал бўлгани каби, меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, даволаниш ва таълим олиш учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Мазкур ўзгариш тўғрисида фақатгина KDB Bank Uzbekistan ўз сайтида расман хабар қилди. Хабарда қайд этилишича, бу каби чоралар юқорида санаб ўтилган мамлакатларда конверсион карталардан белгиланмаган тартибда фойдаланиш ҳолатлари учраётгани сабабли жорий этилди.

Жисмоний шахслар расмий курс бўйича хорижий валюта сотиб олиши мумкин бўлган конверсион карталар 2013 йил 1 февралдан жорий этилган бўлиб, улардан фақатгина чет элда фойдаланиш мумкин. Ўша йили банкларга аҳолига нақт пулда чет эл валютасини сотиш ҳам тақиқланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 111
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 107
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 95
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар