«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 20:28
ЎЗO‘Z

Шоир Аҳад Қаюм Шерали Жўраевни ғийбат қилганларга атаб шеър ёзди

01 июл, 16:12 10 662 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоир Аҳад Қаюм Шерали Жўраевни ғийбат қилганларга атаб шеър ёзди Аввалроқ, шоир Аҳад Қаюм мухлислар талабларига биноан Аҳмадбойга атаб шеър ёзгани ҳақида хабар берган эдик. Шоир бу гал Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевга атаб шеър ёзди.

Шоир ўзбек миллий санъатининг дарғаларидан бўлган Шерали Жўраев ижоди ҳақида сўз очар экан, кечагина чиққан “юлдузча”лардан тортиб, таниқли санъаткорларни ҳам Шерали Жўраевнинг ортидан бўҳтон қилмасликка ундайди. Ушбу шеърни Жўраевнинг тўнғич ўғли Шоҳжаҳон Жўраев Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирди.

Бирорта устознинг қўлин тутмаган,
Умрида бир бора жонли айтмаган.
Овози бирорта тонда турмаган,
Шералини ғийбат қилмасин.

“Биринчи муҳаббат” дея оққанлар,
“Гулбадан”дан дилга олов ёққанлар.
“Ўзбегим”ни айтиб бола боққанлар,
Шералини ғийбат қилмасин.

Ҳасаддан тунлари уйқуси келмай,
Санъат деворига битта ғишт қўймай.
Ўзининг отасин кимлигин билмай,
Шералини ғийбат қилмасин.

Бугун уни ҳеч ким билмаган бўлса,
Овозидан кўнгли тўлмаган бўлса.
Умрида омади келмаган бўлса,
Шералини ғийбат қилмасин.

Бир пайтлар қўшиғин тинглаб йиғлаган,
Суратин қўйнига солиб ухлаган.
Нега мухлисбўлиб номин булғаган?
Шералини ғийбат қилмасин.

Майли, тан олмагин Аҳад Қаюмни,
Оллоҳ ўзи берар сўнгги ҳукмни.
Нафратига учраб она халқимни,
Шералини ғийбат қилмасин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шерали Жўраев ўғли Зоҳиршоҳ Жўраевнинг саҳнадаги камчилиги ҳақида гапирди (видео) 07 мар, 16:30
  • Шерали Жўраев 25 йилдан сўнг илк марта АҚШга борди (видео) 10 окт, 17:39
  • Шерали Жўраев “Ўзбегим” билан Мустақиллик тантаналарида 01 сен, 08:27
  • Шерали Жўраевни “ўлди”га чиқаришди 02 фев, 09:28
  • Шерали Жўраев, Юлдуз, Обид Асомов: сахнага қайтишмоқдами? 27 сен, 14:07
  • Аҳад Қаюмга баъзи хонандалар «фақат мен билан ижод қиласиз» деб бир ойда 500 долларгача пул тўлайди 28 ноя, 14:15
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига ўзгартишлар киритилди 25 мая, 19:39 119
  • МИБ: Рамазон ҳайит байрами арафасида меҳр ва қувонч улашилди 25 мая, 19:03 110
  • Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди 25 мая, 18:35 312
  • МИБ муносабатидан: асоссиз хабарларни тарқатиш қарздорликдан озод этмайди 25 мая, 18:33 135
  • 1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради? 25 мая, 18:30 481
  • Англия Премьер Лигаси тарихидаги энг яхши трансферлар аниқланди 25 мая, 17:57 210
  • Австрия полицияси мамлакат президенти карантин қоидаларини бузганлигини аниқлади 25 мая, 17:33 178
  • "Ипотека банк" ходимида коронавирус аниқланди 25 мая, 17:30 331
  • Хонанда Умидахон илк марта ўғли Муҳаммад Алининг суратини мухлисларига кўрсатди 25 мая, 17:10 546
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди 25 мая, 17:04 797
  • Хитойда бир суткада 11, Жанубий Кореяда эса 16 кишида коронавирус қайд этилди 25 мая, 16:54 192
  • Зинедин Зидан карантин қоидаларини бузди 25 мая, 16:22 314
  • Бўлимлар