«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:40
ЎЗO‘Z

Одамларга ишонасизми?

22 июн, 23:17 8 662 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одамларга ишонасизми? Суҳбатдошга бўлган ишончсизлик одамнинг сўзларидан, кўз қарашларидан сезилиб туради. Буни пайқаган суҳбатдош ҳам дарҳол муомалани ўзгартириши мумкин. Хўш, натижа-чи? Оқибатда ўртадаги муносабатларга путур етади. Келинг, сиз ҳам ушбу тест ёрдамида бошқаларга нисбатан ишончингиз қай даражада эканини текшириб кўринг.

1. Одамлар кўпинча бошқа нарсани гапиришади-ю, амалда бошқача иш юритишади. Шу ростми?
а) Ҳа, бу ажойиб! (2 балл)
б) Бўлиб туради (1 балл)
в) Бўлиши мумкин эмас (0 балл)

2. Кунларнинг бирида яқин дўстингиз сизни алдаётганини пайқасангиз:
а) Билмасликка оламан (0 балл)
б) Алдаётганини фош этаман (1 балл)
в) Менга бу иши ёқмаса-да, ортиқ алдамаслигини илтимос қилиб ўтирмайман (2 балл)

3. Кўпчилик гарчи қийин бўлса-да, фақат ҳақиқатни гапиришни маъқул кўришадими?
а) Ёлғон гапдан нима фойда (0 балл)
б) Бир нарса дея олмайман (1 балл)
в) Ҳақиқат барибир ҳаётда камроқ бўлса керак (2 балл)

4. Ҳар қандай соҳада ҳамкорликка шай одаммисиз?
а) Ҳа, мени бу нарса илҳомлантиради (0 балл)
б) Ҳар доим ҳам эмас (1 балл)
в) Йўқ, менга ҳеч ким ҳалал бермаса дейман (2 балл)

5. Сиз бошқаларнинг оғирини енгил қилишдан ўзингизни тиясизми?
а) Буни фақат ўзим биламан (2 балл)
б) Гоҳида бўлиб туради (1 балл)
в) Ҳар кимнинг ҳаётга ўз қарашлари бор (0 балл)

6. Афсуски, тез-тез шундай воқеалар бўладики, яқин дўстларингиз ташқаридан туриб сизни ғийбат қилишади.
а) Буни анчадан бери сезаман (2 балл)
б) Бўлиши мумкин (1 балл)
в) Йўқ, мен дўстларимга ишонаман (0 балл)

7. Қачондир яқин дўстингиз сизга буйруқ бера бошласа, қандай йўл тутасиз?
а) Атайин тескарисини қиламан (2 балл)
б) Турлича йўллар тутаман (1 балл)
в) Баҳслашиб ўтирмайман (0 балл)

8. Агар кимнидир танқид қилсангиз-у, у тўғри йўлга тушиб олса ва танқидингиз жавобсиз қолиб кетса:
а) Эслатиб ўтирмайман (0 балл)
б) Бир нарса дея олмайман (1 балл)
в) Яна такрорлаб, эслатиб кўраман (2 балл)

9. Одамлар гоҳида ўзларини жуда ғалати тутишади ва оқибатда хатоларга йўл қўйишади. Шундай бўлганда сиз қандай йўл тутасиз?
а) Бировларнинг хатоларидан хулосалар чиқараман (0 балл)
б) Турлича йўлларни қидираман (1 балл)
в) Уларнинг ишларига аралашмайман (2 балл)

10. Кўнгилсиз вазият юзага келди-ю, кимдир сизга жаҳл қила бошласа:
а) Уни тинчлантиришга уринаман (0 балл)
б) Нима қилишни била олмаган бўлардим (1 балл)
в) Бу менинг ҳам жаҳлимни чиқаради (2 балл)

НАТИЖАЛАР:

0—6 балл. Сиз ишонувчан, очиқ ва рашк нималигини билмайдиган одамсиз. Одамлар билан тез тил топишиб кета биласиз. Кўнгилсизликларни, хафагарчиликларни тез унутасиз.

7—14 балл. Ҳар доим ҳам бошқаларга ишониб кетавермайсиз. Агар ёлғончилигини билиб қолсангиз, ўша одам билан ҳамкорлик қилишдан дарҳол бош тортасиз. Гоҳида узоқ вақт кек сақлаб юрадиган одатингиз ҳам йўқ эмас.

15—20 балл. Сиз одам фақат ўзига ишониши лозим деб ҳисоблайсиз. Фақат ёлғиз ишлашни, дам олишни маъқул кўрасиз. Кимдир сизга ёқмаса, беўхшов ҳаракатлари билан жаҳлингизни чиқариб қўйса, узоқ вақт кўз олдингиздан кетказа олмай қийналасиз. Сизни бошқаларнинг манфаатлари, қизиқишлари, орзу-умидлари ва армонлари умуман қизиқтирмайди. Фақат ўзингиз ҳақингизда ўйлайсиз, қайғурасиз ва шу ҳаётни бир умрга ўзингиз учун шиор қилиб олгансиз.

Манба:beka.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 103
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 268
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 178
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар